Баҳрам Маматмуратович Мансуров “Ўзатом” агентлиги директори этиб тайинланди

01 - август 2023 / 15:50 525
#ТАЙИНЛОВ

Баҳрам Маматмуратович Мансуров Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Б. М. Мансуров 2018-йилдан буён “Ўзатом” агентлиги бош директорининг ўринбосари, кейинроқ эса биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаб келган.

! Маълумот учун, Б. М. Мансуров Украинадаги Ивано-Франковск нефт ва газ институтида "нефт ва газ конларини ўзлаштириш технологияси ва комплекс механизациялаш" мутахассислиги бўйича таҳсил олган.