Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги директори

Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги директори
Мансуров Баҳрам Маматмуратович 

Маълумоти 
Олий 

 Украинадаги  Ивано-Франковск нефт ва газ институтида "нефт ва газ конларини ўзлаштириш технологияси ва комплекс механизациялаш"мутахассислиги бўйича
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ 

1987-1992 йй. - Украина, Ивано-Франковск нефт ва газ институти талабаси

1992-1998 йй. - “Шўртангаз” газ конлари бошқармаси “Шўртан” кони кузатувчиси, технология бўлими муҳандиси, бутлаш бўлими бошлиғи

1998-1998 йй. - “Ўзбекнефтгаз” нефть ва газ саноати миллий корпорацияси, “Ўзташқинефтегаз” ташқи иқтисодий алоқалар бўйича бирлашмасига қарашли контрактлар ижросини таъминлаш дирекцияси “Шўртан газ кимё мажмуаси” қурилиши бўйича контрактни назорат қилиш гуруҳи қурилиш майдони бош мутахассиси

1998-2001 йй. - “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси, “Шўртан газ кимё мажмуаси қурилиш” бошқармаси майдонида қурилиш, ишга тайёрлаш ва тушириш ишларини назорат қилиш гуруҳи бош мутахассиси, гуруҳ раҳбари
2001-2010 йй. - “Шўртан газ кимё мажмуаси” унитар шўъба корхонаси бош технологи

2010-2013 йй. - “Шўртан газ кимё мажмуаси” унитар шўъба корхонаси бош муҳандис вазифасини бажарувчиси

2013-2014 йй. - “Шўртан газ кимё мажмуаси” унитар шўъба корхонаси директор вазифасини вақтинча бажарувчи

2014-2015 йй. - “Шўртан газ кимё мажмуаси” унитар шўъба корхонаси бош муҳандис вазифасини бажарувчи

2015-2017 йй. - “Шўртан газ кимё мажмуаси” масъулияти чекланган жамияти бош муҳандис вазифасини бажарувчиси

2017-2017 йй. - “Ўзбекнефтгаз” МХК ишлаб чиқариш фаолиятини мувофиқлаштириш ва ягона техника сиёсатини амалга ошириш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари

2017-2018 йй. - “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти бошқарув раисининг ишлаб чиқариш бўйича биринчи ўринбосари-бош муҳандис

2018-2019 йй. - Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги хузуридаги атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги бош директорининг ўринбосари

2019 й.–2023 йй - Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги хузуридаги атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари

2023 йй - Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги хузуридаги атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги директори


"Ўзатом" агентлиги директори зиммасига юклатилган вазифалар

- Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси ва қонунлари, шунингдек бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужатлар талабларига риоя қилиш;

-"Ўзатом" агентлиги фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг актлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан "Ўзатом" агентлигига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажарилишини ташкил этиш;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарлар топшириқларини бажариш;

-Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларини бажариш;

-Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ҳамда фармойишларини ижросини ташкиллаштириш ва назорат қилишнинг самарали тизимини яратиш, "Ўзатом" агентлиги фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий тадбирларни амалга ошириш;

-кадрларни танлаш ва "Ўзатом" агентлигида иш билан таъминлаш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитларни яратиш, "Ўзатом" агентлигининг кадрлар заҳирасини шакллантиш;

- "Ўзатом" агентлиги фаолиятида ишни ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этилишини таъминлаш;

-Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонуни талабларига мувофиқ "Ўзатом" агентлиги тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, шуниндек тизимда коррупцияга йўл қўйиш учун қулай бўлган шароитларни аниқлаш ва сабабларини таҳлил қилиш, бунга шароит яратувчи барча сабабларни йўқ қилиш, ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уни амалга.

-"Ўзатом" агентлиги ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқларни қабул қилиш ва кўрсатмалар бериш;

-Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида", "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ "Ўзатом" агентлигининг қонунчилик фаолиятини ташкил этиш.