Илмий-техник ва эксперт кенгаши

“Ўзатом” агентлиги қошидаги илмий-техник ва экспертлар кенгаши Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси ядро энергетикасини ривожлантириш чора-тадюирлари тўғрисида” 2018 йил 19 июльдаги ПФ-5484-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2018 йилдаги қарори билан 800-сонли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергиясини ривожлантириш агентлигининг илмий-техник ва эксперт кенгашининг таркиби ва низоми тасдиқланди.

Илмий-техник ва эксперт кенгаши давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, шу жумладан олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқотлар ва лойиҳалаш ташкилотлари, республикада атом энергиясини ривожлантириш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи коллегиал органдир. Ядро энергетикасини ривожлантиришнинг стратегик масалалари бўйича қарорлар қабул қилиш илмий-техник ва экспертлар кенгашининг хулосалари асосида амалга оширилади. Кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва буйруқларини, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

  • кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: Республиканинг атом энергетикасини янада ривожлантириш концепциялари ва дастурларини шакллантириш, кўриб чиқиш, ва амалга ошириш бўйича ишларни ташкил этиш;
  • атом электр станцияси ёки унинг блокини, шунингдек ишлатилган ядро ёқилғисини сақлаш омборларини жойлаштриш, лойиҳалаштириш, қуриш, ишга тушириш,фойдаланиш хусусиятларини чеклаш ва фойдланишни бекор қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
  • атом энергиясидан фойдаланишда хавфсизлик, аҳолини ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, шунингдек, атом энергиясидан фойдаланиш пайтида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф қилиш масалалари бўйича таклифлар тайёрлаш;
  • атом электр станциялари қуриш лойиҳаларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, ушбу соҳадаги энг муҳим меъёрлар ва стандартларга мувофиқ уларни амалга ошириш жараёнини мониторинг қилиш;
  • атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш.
  • Атом энергиясини ривожлантиришнинг стратегик масалалари бўйича фикрларни тайёрлаш.