Тошкентда атом технологиялари бўйича ахборот маркази очилди

08 - январь 2021 / 09:16 882

15 май куни Тошкентда “Ўзатом” агентлиги ва “Росатом” давлат корпорациясининг қўшма лойиҳаси – Атом технологиялари бўйича ахборот марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Тадбирда “Росатом” давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёв, Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси президенти Бехзод Юлдашев,  Россия Федерациясининг фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев ҳамда Ўзбекистон ва Россия атом тармоқлари вакиллари, мактаб ўқувчилари иштирок этишди.

Ахборот маркази Ўзбекистон аҳолиси учун ҳар бир инсон атом нима эканлиги, АЭС қандай ишлаши, атом технологиялари қайси ноэнергетик соҳаларда қўлланилиши ва кўпгина бошқа масалалар бўйича билимга эга бўлиши мумкин бўлган майдон бўлади. Марказ экспозицияси турли ёшдаги ташриф буюрувчилар учун мўлжалланган: мактаб ўқувчилари, талабалар ва ёши катталар.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, марказ фаолияти нотижорий бўлиб, ташриф ва барча маънавий тадбирлар марказ меҳмонлари учун бепул. Марказ майдонида олимларнинг оммавий маърузалари ўқилади, атом тармоғи мутахассислари билан учрашувлар ва шу билан боғлиқ турли тадбирлар  ташкил этилади.

“Ахборот марказининг очилиши – Ўзбекистонда илк атом электр станциясини барпо этиш бўйича комплекс лойиҳани амалга оширишнинг муҳим қисми. Ишончимиз комилки, атом инфратузилмасини таркиб топтириш ва ривожлантириш барча мамлакатларда жамиятнинг катта қисми томонидан қўллаб-қувватланади. Жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватлашини шакллантиришда асосий роль тарғибот-ташвиқот ишларига тегишли. Айнан шунинг учун Атом технологиялари бўйича ахборот марказлари ташкил этилади”, – дейди “Росатом” давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёв.

“Тошкентдаги Атом технологиялар буйича ахборот маркази ҳар бир инсон ядро энергетикаси бўйича саволларга жавоб олиши, билимларнинг янги саҳифасини очиши, инсониятнинг энг долзарб эҳтиёжларини қаноатлантиришини таъминлаш, унинг роли қандай эканлигини билиш имконини берадиган жойга айланади”, - деб таъкилади Ўзбекистион Республикаси Фанлар академияси Президенти Беҳзод Йўлдошев.


 Ўзбекистонда очилган Ахборот маркази етакчи ҳисобланади. Уни очилишига тайёргарлик вақтида охирги тенденциялар инобатга олинди. Унинг лойиҳаланишида ташриф буюрувчилар тинчлик атоми ҳақида турли аудиовизуал технологиялар ёрдамида ахборот олиши учун имконият яратилган. У замонавий мультимедиа жиҳозлари билан таъминланган – ўзбек ва рус тилларидаги ғайриоддий видеодастурлар, қишлоқ хўжалиги соҳасида атом технологияларини қўллаш имкониятини намойиш қиладиган интерфаол доскалар ва, албатта, Ўзбекистон Республикасида қуриладиган атом станциясининг макети билан. Видеозалда атом энергетикаси, реакторларнинг хавфсизлик тизимлари ва турли соҳаларда атом технологияларини қўллаш  ҳақида турли илмий-оммабоп фильмларни томоша қилса бўлади.