АҚШда музлаган шамол тегирмонлари туфайли блэкаут юз берди

19 - февраль 2021 / 10:00 527
Табиий офатнинг энг кучли зарбасини Texaс бошдан кечирди, у ерда 3,8 миллиондан ортиқ киши электр энергиясиз қолишди.  Орегонада қарийб 230 минг истеъмолчилар қоронғуликда  қолиб кетишди.
Бўронли шамол ва кучли совуқ Техасдаги шамол электростанцияларининг ярмини ишдан чиқарди. Шамол электростанциялари бу штатда энг йирик электр энергияси манбаи сифатида иккинчи  ўринда туради ва энергия таъминотининг 23% айнан шамол энергетикасига тўғри келади. Об-ҳаво туфайли энергиянинг спот (сотиб олиш вақтидаги нарх) нархи юзага келган муаммо туфайли 3,5 минг фоизга ўсди. 

Бу АҚШдаги сўнгги йил давомида иккинчи маротаба истеъмолчиларни электр токидан вақтинчалик узилишидир. Ўтган йилнинг ёзида юз минглаб Калифорнияликлар электрсиз қолиб кетишган эди. Бу штатда қайта ишланадиган энергиялардан фойдаланиш электр энергияси ишлаб чиқаришнинг тахминан 33% ини ташкил қилади, лекин улар иссиқда жуда кучли босимларга дош бера олмаган.