Саратон касалларига қарши курашда ядро технологияларнинг қўлланилиши.
09 - март 2021 / 10:00
787
Инсон ҳаётида саломатлик ниҳоятда муҳим рол ўйнайди. Илм-фан ривожланиши натижасида радиоактив нуклидларни хавфсиз ва самарали қўлланилиш усуллари кенг таъминланмоқда. Радионуклидлар асосан радиотерапия қурилмаларида, тиббий асбобларни стерилизация қилишда, ядро тиббиёти ва радиация терапиясида ишлатиладиган радиофармасевтик воситаларни - радиоактив моддаларни хавфсиз ва ишончли ишлаб чиқариш, тарқатиш ва улардан фойдаланиш учун ишлатилади.Нур терапияси — саратон касаллигини даволаш ҳамда танадаги хавфли ҳужайраларни йўқ қилиш мақсадида ионлаштирувчи нур воситасида инсонларни даволовчи онкология соҳасидир. Бундай даволаш усули саратон касаллигига қарши курашда катта аҳамиятга ега. Маълумот учун, дунёда ҳар олтита инсоннинг биттаси саратон касаллиги туфайли дунёдан кўз юммоқда, бу ўлимга олиб келувчи оқибатларнинг иккинчи асосий сабабидир. Шуни таъкидлаш керакки, масофавий нур терапияси инсон танаси радиоактивлигини келтириб чиқара олмайди. Шунинг учун нур терапиясини қабул қилган инсонлар билан мулоқотда бўлишдан қочишнинг ҳожати йўқ.