«Ўзатом» агентлигида МАГАТЭ ИНИР- миссияси мутахассислари билан видеоконференция алоқа мулоқоти бўлиб ўтмоқда

«Ўзатом» агентлигида МАГАТЭ ИНИР- миссияси мутахассислари билан видеоконференция алоқа мулоқоти бўлиб ўтмоқда

10 - ноябрь 2020 / 00:12 585

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) билан ўзаро ўрнатилаётган ҳамкорлик бу биринчи ўринда, атом энергетикаси ривожланган ёки ривожланаётган мамлакатларнинг тажрибасини ўрганиш ва тадбиқ қилишдан иборатдир. Бу каби ўрганишларда МАГАТЭнинг кенг имкониятларидан фойдаланиб 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикасининг ядро инфратузулмасини ўрганиш бўйича МАГАТЭ ИНИР-миссияси ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу миссияга оид ҳисобот МАГАТЭга киритилган бўлиб, ушбу ҳисобот МАГАТЭ экспертлари томонидан кўриб чиқилди ва тегишли таклиф ва мулоҳазалар берилди. Ўзбекистон Республикаси номидан киритилган ўз-ўзини баҳолаш ҳисоботини муҳокама қилиш ва тегишли таклифларни бериш мақсадаида МАГАТЭ билан келишувларга асосан 9-12 ноябрь кунлари ИНИР-олди миссияси (pre-INIR mission) видеоконференц алоқа тарзида ўтказилмоқда. Ушбу миссияда Республикамизнинг 20 дан ортиқ вазирлик ва идораларидан 40 дан ортиқ мутаҳассислар қатнашмоқдалар. 

Ушбу учрашувда Ўзбекистон Республикасининг МАГАТЭга киритган ҳисоботи ҳар ёқлама ўрганилиб, мутаҳассислар томонидан ишлаб чиқилган таклифлар муҳокама қилинмоқда. 

Ўзаро фикр алмашинуви руҳида кечаётган ушбу учрашувда Ўзбекистон ядро хавфсизлигини таъминлаш бўйича МАГАТЭнинг барча тавсиялари ва талабларига риоя қилишга тайёр эканлигини билдирди.

Видео конференц алоқа давом этмоқда.


Маълумот учун:

ИНИР-ядро энергетикасини жорий этиш мақсадида аъзо мамлакатларга уларнинг миллий инфратузилма ҳолатини баҳолаш бўйича ёрдам бериш учун ҳар ёқлама ўтказиладиган мустақил экспертиза ўтказади.

Экспертиза ҳар томонлама ҳавфсиз, мустаҳкам ва ишончли ядро-энергетикаси дастурини ишлаб чиқиш учун керак бўлган барча инфратузилмаларни қамраб олади. 

ИНИР миссиясини қабул қилишдан аввал мамлакат ядро-энергетика инфратузилмаси бўйича 19 та савол юзасидан ўз-ўзини баҳолашни ўтказиши керак. Ушбу 19 та савол МАГАТЭнинг “Milestones” (“Асосий босқичлар”) ҳужжатида киритилган бўлиб у мамлакатни ва ташкилотни ядро энергетикасини тадбиқ этиш бўйича муттасил ишини ташкиллаштиришга йўналтирадиган методолгиядир.

ИНИР ядро энергияси ҳавфсизлиги, ишончлилиги ва мустаҳкамлиги учун керак бўлган инфратузилманинг маъсулиятли ва тартибли амалга оширилишида жуда муҳим инстумент ҳисобланади.

“Ўзатом” агентлиги ахборот хизмати