"Халқ сўзи" газетасининг расмий сайтида эълон қилинган "Жўрабек Мирзамаҳмудов “Ўзатом” агентлиги бош директори лавозимидан озод этилди" мақоласига раддия

05 - ноябрь 2020 / 00:09 522
"Халқ сўзи" газетасининг расмий сайтида эълон қилинган "Жўрабек Мирзамаҳмудов “Ўзатом” агентлиги бош директори лавозимидан озод этилди" мақоласига раддия.   
 Бугун «Халқ сўзи» газетасининг расмий сайти ва бир қанча расмий ахборот каналларида Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги бош директори Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг “Ўзатом” агентлиги директори лавозимидан озод қилингани тўғрисида янглиш ва бир томонлама маълумотлар тарқатилди.
Таъкидлаш жоизки, Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги бош директори Жўрабек Турсунпулатович Мирзамаҳмудов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 ноябрдаги ПҚ-4876 сонли қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг биринчи ўринбосари - “Ўзатом”агентлиги бош директори лавозимидан озод этилган. Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4142- сон қарори 2-бандига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 ноябрдаги ПҚ-4875 сонли қарори билан “Вазирнинг биринчи ўринбосари - “Ўзатом”агентлиги бош директори блокидан ”Ўзатом”агентлиги бош директори сўзлари чиқариб ташлангани билан боғлиқ.
Ж.Мирзамаҳмудов “Ўзатом” агентлигининг бош директори ва “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқарув раиси лавозимларида ўз фаолиятини давом эттираётганини маълум қиламиз.

 “Ўзатом” агентлиги матбуот хизмати