Ядро энергетикаси – тараққиёт учун муҳим кафолат

Ядро энергетикаси – тараққиёт учун муҳим кафолат

10 - сентябрь 2020 / 23:49 152

Ушбу тадбирда Атом энергияси бўйича халқаро агентлик бош директори (МАГАТЭ) Рафаэль Мариано Гросси, Бутунжаҳон ядро ассоциацияси бош директори Агнета Ризинг, БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси бўлими директори Скотт Фостер, Польша Республикасининг атроф-муҳит вазири Михал Куртяка, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти Ядро энергетикаси агентлигининг бош директори Уильям Магвуд, , Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари, “Ўзатом” агентлиги бош директори Жўрабек Мирзамаҳмудовлар иштирок этишди.

Форумнинг барча иштирокчилари атом энергетикасини кўллаб-кувватлаш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шунингдек, пандемиядан кейинги тикланишда ядро технологиясининг ўрни канчалик муҳим эканлигини айтиб ўтдилар.                                                                                                         

 Бугунги кунда бизда ядро технологиялари амалга ошириши мумкин бўлган беқиёс ишларни бажаришга қодир бошқа энергия манбалари мавжуд эмас. Атом технологиялари жуда катта миқдорда углеродсиз электр энергияси билан таъминлаш имкониятига эга, - дея таъкидлади Атом энергетикаси агентлиги бош директори Уильям Магвуд.

Форумда сўз олган МАГАТЭ раҳбари Рафаэль Мариано Гросси: МАГАТЭ -синовли коронавирус шароитида ўз фаолиятини олиб бораётгани, шу билан биргаликда, пандемиянинг биринчи босқичида бутун жаҳон миқёсида ўз тадқиқотларини ўтказаётгани ва ушбу илмий изланишлар асосида барча ядро қурилмалари ҳеч қандай муаммоларсиз ишлаётгани тўғрисида тўхталди.

"Атом энергетикаси тўғрисида сўз юритганда, у нафақат экологик тоза энергияга улкан ҳисса қўшаётгани балки, унинг барқарорлигини таъминлаётгани, норматив тавсияларни такомиллаштириш асосида иқтисодни рағбатлантириш заруриятига ҳам тўхталиб ўтишимиз зарур”,- деди халқаро ташкилот раҳбари. Рафаэль Мариано Гроссининг фикрига кўра, етарли энергия базаси мавжуд бўлганда, атом энергетикаси иқтисодий ривожланишга ижобий ҳисса қўшиши мумкин. 

                                                                                                                                                                             Онлайн форум иштирокчилар томонидан келажак авлод учун чиқиндисиз ва тоза энергия таъминоти масалалари, атом энергетикасининг ривожланаётган мамлакатлар иқтисодий ўсиши ва аҳоли фаровонлигидаги ўрнига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Ушбу юқори даражадаги тадбирда халқаро энергетика ташкилотларининг раҳбарлари ва етакчи мутахассислари ўзаро фикр алмашган ҳолда, ядро энергетикаси бўйича жаҳон мамлакатлари дуч келаётган асосий муаммоларга қандай ечим топиш мумкинлиги тўғрисида тўхталдилар. Хусусан, бутун дунёда катта муаммога айланиб улгурган COVID-19 пандемияси келтириб чиқарган иқтисодий қийинчиликларни бартараф этиш ва янги иш ўринларини яратиш каби масалалар ҳам муҳокама этилди.

 Ядровий тармоқларни мустаҳкамлаш, иқтисодни тиклаш режалари, ядро энергиясини олд режалар қаторига ўтказиш масалалари борасида  юқори даражада музокаралар ва фикрлар алмашинуви 10-11 сентябрь кунлари онлайн форматда давом этади.

Ушбу мавзулар Сизни қизиқтирса ушбу ҳавола орқали барча маълумотлар билан танишишингиз мумкин

https://www.worldnuclearforum.com/website/14874/https-www-worldnuclearforum-com/