«Ташкент вокруг» телеграм каналидаги хабарга расмий муносабат

23 - август 2020 / 23:40 514
«Ташкент вокруг» телеграм каналидаги хабарга расмий муносабат

Бугун «Ташкент вокруг» телеграм каналида Мерседес русумли РАА 303 давлат рақамли автомобиль йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, бинонинг олдидаги одамлар ўтиш йўлакчаси (тротуар)да тургани, у гўёки автомобиль ҳайдовчиси сўзларига кўра, “Ўзатом” агентлиги директорига тегишли эканлиги, аниқ маълумотлар эса яна текширилаётгани ҳақидаги нотўғри хабар тарқатилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, ушбу маълумот ҳақиқатга мутлақо зид ва асосланмаган бўлиб, агентлик бош директорининг хизмат автомобили русуми МАЛИБУдир ва суратдаги машина “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятига тегишлидир.   
Дарҳақиқат, хабарда қайд этилганидек, барча қонун ва тартиблар оддий одамдан тортиб, давлат ходимларига ҳам бирдек тааллуқли эканини тасдиқлаган ҳолда, мазкур каналнинг ўзи ҳам ушбу қатъий тамойилга тўлиқ амал қилиб, холис ва тўғри ахборот тарқатса, ҳар бир маълумотнинг тўғрилигини текшириб, сўнг эълон қилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.