ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ МАГАТЭ РАҲБАРИ БИЛАН МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗДИ

ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ МАГАТЭ РАҲБАРИ БИЛАН МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗДИ

02 - февраль 2019 / 18:23 145

ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ МАГАТЭ РАҲБАРИ БИЛАН МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗДИ

         2019 йилнинг 31 январида Ўзбекистон делегацияси Вена шаҳрида Атом энергияси бўйича халқаро агентлиги (МАГАТЭ) раҳбари Юкия Амано билан музокаралар ўтказди.

         Фанлар академияси президенти Беҳзод Йўлдошев мамлакатнинг тинч атомдан фойдаланиш соҳаси, энг аввало, атом энергетикаси соҳаси, тиббиёт ва қатор бошқа соҳалардаги ривожланиш босқичлари ҳақида сўзлаб берди.

         Маълумки, ўтган йилнинг октябрида Ўзбекистонда биринчи атом электр станциясини қуриш лойиҳасига старт берилганидан бошлаб, республикада махсус ташкил қилинган “Ўзатом” агентлиги томонидан ушбу йўналишда босқичма-босқич ишлар амалга оширилмоқда. Бу эса, шу жумладан, Ўзбекистоннинг МАГАТЭ талаблари ва тавсияларига риоя қилишга содиқлиги, хусусан, ядро хавфсизлигини таъминлаш ва бошқа йўналишлар билан боғлиқдир.

         МАГАТЭ бош директори радиацион ва ядровий хавфсизликни таъминлаш ва кучайтириш, шунингдек, техник ҳамкорлик доирасида лойиҳаларнинг амалга оширилишидан қониқишини билдирди. Таъкидландики, республикада АЭС қурилиши Ўзбекистонда таълим тизимини такомиллаштириш, ядро-муҳандислик фанлар, қурилиш саноати ва энергетика ривожланиши учун мустаҳкам замин яратади.

         Юкия Амано МАГАТЭ нинг бундан буён ҳам Ўзбекистонга, шу жумладан, атом электр станцияси қурилиши жараёнида техник ва эксперт ёрдамни кўрсатишга тайёрлигини тасдиқлади.

        

         Учрашув якунларига кўра, агентлик бош директорига Ўзбекистонга расмий ташриф билан келиш таклифи битилган хат топширилди.

        Бир неча кундан сўнг Тошкентда МАГАТЭ экспертлари иштирокида навбатдаги семинар бўлиб ўтади.таклиф хати топширилди.