ЎЗБЕКИСТОН  ПАРЛАМЕНТИДА «РОСАТОМ» ДЕЛЕГАЦИЯСИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

ЎЗБЕКИСТОН ПАРЛАМЕНТИДА «РОСАТОМ» ДЕЛЕГАЦИЯСИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

20 - декабрь 2018 / 18:15 134
ЎЗБЕКИСТОН  ПАРЛАМЕНТИДА «РОСАТОМ» ДЕЛЕГАЦИЯСИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
 
 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида 2018 йилнинг 18 декабрида депутатларнинг «Росатом» давлат корпорациясининг операцион бошқарув бўйича бош директори биринчи ўринбосари – АСЭ «ИК» АЖ президенти Александр Локшин бошчилигидаги «Ростатом» давлат корпорацияси делегацияси аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтди.
 
 Ўзбекистон парламенти депутатлар гуруҳини Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Борий Алиханов бошқарди. Учрашув иштирокчиларининг аксарияти куни кеча  - шу йилнинг 12 декабридан 14 декабригача тинчлик мақсадларига мўлжалланган атомдан фойдаланиш бўйича Россия технологиялари билан танишиш мақсадида Нововоронеж атом электр станциясига ташриф буюрди.  
 
 Ушбу сафар Ўзбекистонда биринчи атом электр станциясини қуриш бўйича лойиҳа доирасида ташкил қилинган эди. Лойиҳа устидаги ишларга 19 октябрь куни Ўзбекистон ва Россия Президентлари Шавкат  Мирзиёев ва Владимир Путин томонидан йўл очиб берилган.
 
 Учрашувни очар экан, Борий Алиханов  таъкидладики, бугунги кунда икки мамлакат тарихида, шу жумладан, атом энергетикаси соҳасида янги ҳамкорлик босқичи бошланди.
 
 «Ташриф давомида мўлжалланган тадбирлар тиғиз бўлиб, биз кўплаб маълумотларга эга бўлдик. Нововоронеж АЭС да бўлдик, юксак маҳоратли мутахассислар билан танишдик, олтинчи энергоблоки янги «3+» авлодга мансуб ССЭР-1200  реактори билан жиҳозланган АЭС да кечаётган технологик жараёнларни бориб кўрдик. Бизнингча, масаланинг устувор жиҳати шундаки, ушбу реакторда фойдаланилган технологиялар, биринчи навбатда, хавфсизликка, шу жумладан, экологик хавфсизликка йўналтирилган», - деди  Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари.
 
 Шуни қайд этиш керакки, Нововоронеж АЭС нинг 6-энероблоки келажакда Ўзбекистонда қуриладиган АЭС энергоблокларига ўхшашдир.
 
 Борий Алиханов Ўзбекистон депутатларининг Нововоронеж давлат думаси депутатлари билан учрашуви самарали кечганлигини таъкидлади. Унда шаҳарнинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланиши, шаҳар инфратузилмаси қурилиши масалалари батафсил муҳокама қилинди.
 
 Россия делегацияси раҳбари Александр Локшин ўз навбатида учрашувда шуни қайд этдики, Россия технологиялари асосида Ўзбекистонда биринчи атом электр станциясини қуриш ҳақидаги қарори билан мамлакат амалда атом соҳасини яратиш жараёнини бошлаб берди.  
 
 «Бу нафақат юқори технологияли лойиҳа, балки кадрларни тайёрлаш, қонунчилик базасини шакллантириш билан боғлиқ бўлган йирик соҳадир. Ишончимиз комилки, ушбу соҳа фаолият юритишининг шарти, энг аввало, хавфсизлик ва ижтимоий мақбуллик ҳисобланади»,- деди А.Локшин.
 
 Шу муносабат билан у Ўзбекистон депутатлари ва журналистларининг Нововоронеж АЭС га сафари ўз вақтида бўлганлигини таъкидлади.
 
 «Ижтимоий мақбулликни бевосита аҳолининг хабардорлик даражаси билан боғлиқ, деб ҳисоблаймиз. Биз ижтимоий фикр намуналари билан таниша бошлаганимизда (бу ишни йилига икки марта амалга оширамиз) биз қизиқарли бир қонуниятга дуч келдик. Аҳоли атом энергиясидан фойдаланиш объектга қанчалик яқин жойлашган бўлса, ушбу объект ҳақидаги фикри шунчалик юқори бўлди», - деди А.Локшин.
 
 Жумладан, Нововоронежда аҳолининг қарийб 90% атом энергетикаси ҳақида ижобий фикрда. Шубҳасиз, бу шаҳар аҳолисининг кўпчилиги бевосита АЭС да ишлаши, ўз мисолида замонавий ядро технологияларининг хавфсизлиги ҳақида хабардорлиги билан боғлиқ. Умуман, Россия бўйича аҳолининг камида 70% атом энергетикасини қўллаб-қувватлайди, - деди А.Локшин.
 
 Учрашув давомида томонлар ядро энергетикасининг қонунчилик асосларини, хусусан, келгуси АЭС учун майдонча танлаш, атом электр станцисини лойиҳалаштириш, қурилиш ва ундан кафолатган тарзда фойдаланиш жараёнларида ҳуқуқий тартибга солиш масалаларини  муҳокама қилди.
Қайд қилиндики, биринчи ўзбек АЭС нинг фойдаланишга топширилиши мамлакатга ҳар йили  3-3,5 миллиард кубометр табиий газни тежаш, буғхона газларининг атмосферага чиқарилишини қисқартириш, хусусан, 14 миллион тоннагача ис гази ва 36 минг тонна диоксид азот чиқарилишидан сақланиш, АЭС қурилиши жараёнида 8 мингдан зиёд, ишга туширилганидан сўнг – 2,5 минг кишини янги иш ўринлари билан таъминлаш имконини беради.
 
 
«Ўзатом» агентлиги матбуот хизмати