«Ўзатом» делегацияси  шу йилнинг 11-13 ноябрида  Будапешт (Венгрия) шаҳрида ва 14-15 ноябрда Москва шаҳрида бўлиб қайтди.

«Ўзатом» делегацияси шу йилнинг 11-13 ноябрида Будапешт (Венгрия) шаҳрида ва 14-15 ноябрда Москва шаҳрида бўлиб қайтди.

22 - ноябрь 2018 / 16:16 136
«Ўзатом» делегацияси  шу йилнинг 11-13 ноябрида  Будапешт (Венгрия) шаҳрида ва 14-15 ноябрда Москва шаҳрида бўлиб қайтди.

  Сафар атом энергетикаси соҳасида Венгрия тажрибаси билан танишиш мақсадида уюштирилди.
 
  Венгрияда мамлакатнинг электр энергияга бўлган талабининг 50% дан ортиқ қисми 1980-йилларда қурилган «Пакш-1» атом электр станцияси томонидан таъминланади. У ВВЭР-440/213  сувли ядро реакторлари асосида иш юритувчи 4 та энергоблокдан ташкил топган.  Ҳозирги пайтда ҳар бир энергоблок қуввати 500 МВт гача оширилган ва улардан фойдаланиш муддати узайтирилган. Бундай қувватга  АЭСни модернизация қилиш, трубинани яхшилаш ва янада бойитилган ёқилғидан фойдаланиш эвазига эришилди. 2032 йилдан бошлаб энергоблоклар навбатма-навбат фойдаланишдан чиқарилади. Шу муносабат билан россияча дизайн асосида ВВЭР-1200  сувли ядро реакторлари асосида икки энергоблокдан ташкил топган  «3+» авлодга мансуб  «Пакш-2» АЭС қурилиши бошланган. Биринчи блокнинг ишга туширилиши электр энергияни узлуксиз узатиб туриш мақсадида 2030 йилга мўлжалланган.

   «Ўзатом» делегацияси «Пакш-2» АЭС лойиҳаси учун маъсуллар - «портфелсиз» вазир Янош Шули, Венгрия инновациялар ва технологиялар вазирлиги давлат котиби ўринбосари Андреа Беатрикс Кадар, Атом энергетикаси бўйича Венгрия регулятори Дюль Фихтингер, «Пакш-2» АЭС бош директори  Иштван Ленкей ва бошқалар билан учрашувлар ўтказди.

  Учрашувлар давомида қайд қилинганидек, ушбу лойиҳа  мамлакатда электр энергиясига бўлган талабнинг ортиб бораётганлиги билан боғлиқ. 2009 йилда «Пакш-2» лойиҳаси Венгрия Парламенти томонидан маъқулланган. «Пакш-2» АЭС қурилиши майдончаси  «Пакш-1» АЭС ёнида, Дунай дарёси бўйида танланган. 2014 йилда «Пакш-2» атом электр станцияси жойлаштириладиган майдонда тадқиқотлар ўтказилиши учун регуляртор томонидан лицензия берилган ва 2017 йилнинг 30 мартида янги АЭС учун майдонча танлаш учун лицензия олинган. Умуман, лойиҳа қурилиш ва хавфсизликка оид қатъий талаблар асосида экспертизадан ўтган, лойиҳа бўйича олинган 6 000 дан зиёд лицензия шундан далолат беради. Ҳозирги пайтда лойиҳа янги АЭС қурилиши учун лицензия олиш  босқичида.

  Учрашувлар давомида Венгрия томонидан таъкидландики, россияча дизайн асосидаги  «3+» авлодга мансуб  ВВЭР-1200 сифати ва хавфсизлиги туфайли танланган, шу муносабат билан Россия Федерацияси билан АЭС қурилиши бўйича ҳукуматлараро битим имзоланган.

  Венгрия томони таъкидлаганидек, лойиҳани амалга оширишни бошлаш учун Венгриянинг 41 та аҳоли яшаш пунктида лойиҳанинг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш учун жамоатчилик эшитувлари ташкил қилинган, шунингдек минтақадаги 30 та давлатга жамоатчилик эшитувларини ўтказиш бўйича сўровлар юборилган, шундан 11 та давлат иштирок этди, 7 давлатда эса жамоатчилик эшитувлари уларнинг мамлакатларида уларнинг сўровлари бўйича ўтказилди.

  «Пакш-2» АЭС лойиҳасини амалга ошриш мақсадида Венгрия томонидан «Росатом» давлат корпорацияси билан ЕРС-контракт, шунингдек, фойдаланиш пайтида ёрдам кўрсатиш ва ёқилғи етказиб бериш бўйича контракт  имзоланган. Бундан аввал Россия Федерацияси билан АЭС қурилиши учун давлат кредитини жалб қилиш бўйича ҳукуматлараро битим тайёрланган.

  Учрашувлар давомида Венгрия томони  шуни қайд этдики, атом энергетикаси энергетика тармоғи ривожланишининг асоси бўлиб қолмоқда, бунда, Венгрия яқин келажакда тўлиқ кўмирдан воз кечмоқчи ҳамда фақат атом энергияси ва қайта тикланувчан энергеядан фойдаланиш  мўлжалланган.

  Венгрияда бўлиш асносида «Ўзатом» делегацияси Дунай дарёси бўйида ва Пакш шаҳридан беш километр узоқликда жойлашган «Пакш-1» АЭС га ташриф буюрди. Халқаро талабларга мувофиқ реакторлар ва ишлатилган ёқилғини сақлаш ҳавзаларида МАГАТЕ томонидан он-лайн режимида доимий видеокузатув амалга оширилади.
Ўзбекистон делегацияси «Пакш-1» АЭС қошидаги ноёб ўқув маркази билан танишди. У ҳақиқий реакторлар ва амалдаги АЭС да фойдаланиладиган бошқа ускуналар билан жиҳозланган. Учрашув якунига кўра венгриялик ҳамкасблар билан ушбу ўқув маркази негизида Ўзбекистон атом соҳаси учун кадрлар тайёрлаш, шунингдек Ўзбекистон вакиллари учун танишув турларини ташкил қилиш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича саволларни ишлаб чиқиш тўғрисида келишувга эришилди.

  Шунингдек «Ўзатом» делегацияси Москва шаҳрига сафар қилди. У ерда  «Росатом» давлат корпорацияси операцион бошқарув бўйича бош директорининг биринчи ўринбосари Александр Локшин ва «Русатом Оверсиз» АЖ  президенти Евгений Пакерманов билан музокаралар ўтказилди. Музокаралар давомида лойиҳани амалга ошириш бўйича келгуси умумий ҳаракатлар, шу жумладан, республика атом соҳаси учун кадрлар тайёрлаш, қурилаётган ва фаолият кўрсатаётган АЭСда стажировкаларни ташкил қилиш масалалари   муҳокама қилинди ва келишилди.
 
  Айни пайтда  Москва муҳандислик-физика институти Миллий тадқиқот ярдо университетида ўқишга жўнатилган ўзбек талабалари билан учрашувлар ўтказилди. Учрашув давомида уларнинг яшаш ва ўқиш шароитлари бўйича муҳокамалар бўлиб ўтди.

  Талабалар билан учрашув пайтида делегация аъзолари ўтилган курснинг ўзлаштирилиши ва ўзбек талабаларининг машғулотларга қатнаши билан танишди. Доимий равишда мулоқот қилиш ва юзага келаётган муаммоларни ҳал қилиш, ишлаб чиқариш амалиётини ташкил қилиш ва ўқиш якунланганидан сўнг ишга жойлаштиришга кўмаклашиш ҳақида келишувга эришилди.

  Университет ректори М.Н.Стриханов билан учрашув давомида Тошкентда «МИФИ» ИТЯУ филиалини ташкил қилиш масалалари, «Ўзатом» агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва «Росатом» давлат корпорацияси  ўртасида Ўзбекистон Республикаси атом энергетикаси соҳаси учун кадрларни ўқитиш ва тайёрлаш бўйича   ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни амалга оширишга доир «Йўл харитаси» лойиҳаси  муҳокама қилинди. Ушбу ҳужжат Россия Федерацияси Президенти В.В.Путиннинг 2018 йил 18-19 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикасисига давлат ташрифи давомида имзоланган. Экспертларнинг навбатдаги иш учрашувини шу йилнинг декабрида Тошкент шаҳрида ўтказиш, шунингдек, мактаб ўқувчилари ва олий ўқув юртлари талабалари ўртасида «Росатом» давлат корпорацияси олимпиадасини ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.


  «Ўзатом» агентлиги матбуот хизмати