ТОШКЕНТДА ЎЗБЕКИСТОНЛИК ЖУРНАЛИСТЛАР ВА БЛОГЕРЛАР УЧУН СЕМИНАР

ТОШКЕНТДА ЎЗБЕКИСТОНЛИК ЖУРНАЛИСТЛАР ВА БЛОГЕРЛАР УЧУН СЕМИНАР

31 - октябрь 2018 / 16:06 134
ТОШКЕНТДА ЎЗБЕКИСТОНЛИК ЖУРНАЛИСТЛАР ВА БЛОГЕРЛАР УЧУН СЕМИНАР
“Атом энергиясининг афзалликлари тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиш”
Жорий йилнинг 31 октябрь куни Тошкентдаги “Wyndham” меҳмонхонасида ўзбекистонлик журналистлар ва блогерлар учун “Атом энергиясининг афзалликлари тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиш” мавзуида семинар бўлиб ўтди.
Семинар ташкилотчилари Ўзбекистон атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги “Ўзатом” ва Россиянинг атом энергияси  бўйича давлат  корпорацияси “Росатом”.
Тадбирда “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси биринчи ўринбосари Руслаш Мубаракшин, “Русатом – Халқаро тармоқ” алоқа департаменти директори Айрат Шавалиев, “Илм қуввати” атом энергияси ахборот маркази тармоғининг маърифат бўйича лойиҳа мутахассиси, “Россия атом жамияти”нинг таълим бўйича маслаҳатчиси Андрей Акатов, “Страна Росатом” газетаси бош муҳаррири Юлия Гилева иштирок этди.
Семинар доирасида ўзбекистонлик журналистлар ва блогерлар Россия атом саноати тажрибаси ва замонавий ядро технологиялари ўрганади. Уларга, шунингдек, атом энергиясининг юртимиз учун афзал томонлари ҳақида энг тўлиқ маълумот тақдим этилади.
Семинарнинг иккинчи қисмида “Мураккаб мавзуларни оддий ва тушунарли тилда ёзиш” мавзусида маҳорат дарсини ўтказиш кўзда тутилган, унда журналистлар атом энергетикаси бўйича мақолаларни сифатли тайёрлаш кўникмаларини эгаллайди.
Шунингдек, савол-жавоб сессияларини ўтказиш ҳам режалаштирилган бўлиб, унда журналистлар ва блогерлар маърузачилар билан суҳбатлашиш ва уларни қизиқтирган барча маълумотларни олиш имкониятига эга бўлади.

“Ўзатом” агентлиги матбуот хизмати