Ўзбекистонда кичик қувватли АЭС қурилиши шартномаси кучга кириш тартиби тўғрисидаги баённомасини имзолаш маросими бўлиб ўтди

Ўзбекистонда кичик қувватли АЭС қурилиши шартномаси кучга кириш тартиби тўғрисидаги баённомасини имзолаш маросими бўлиб ўтди

27 - июнь 2024 / 17:43 178
Йиғилиш доирасида 6 блокли кам қувватли АЭС қурилиши шартномаси кучга кириш тартиби тўғрисидаги баённома имзоланди.

2024-йил 26-июнь куни “Ўзатом” Атом энергияси агентлиги ва “Росатом” давлат корпорацияси муҳандислик бўлими раҳбарларининг расмий учрашуви доирасида кам қувватли атом электр станцияси (КҚАЭС) майдонида КҚАЭС қурилиши шартномаси кучга кириш тартиби тўғрисидаги баённомасини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Делегация куз ойида 6 блокли АЭС учун инфратузилма объектлари яратилиши режалаштирилаётган майдонни кўздан кечира туриб, штаб майдонида белгиланган вақтда қурилиш ишларини бошлаш – барча инфратузилма билан таъминланган қурувчилар шаҳарчасини барпо этишга киришиш борасида келишувни амалга ошириш юзасидан дастлабки масалаларни муҳокама қилди.


Шунингдек, “Ўзатом” агентлиги раҳбари иштирокида 27 май куни АЭС қурилиши бўйича шартнома кучга кириши тўғрисидаги баённома имзоланган эди.  Ушбу баённомани “Ўзатом” Атом энергияси агентлиги АЭС қурилиш дирекцияси директори Отабек Аманов ва Марказий Осиёда АЭС қурилиши лойиҳаси “Атомстроэкспорт” АЖ директори Павел Безруков имзолашди. 
Делегациянинг қурилиш майдонига ташрифи доирасида Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев билан учрашув ташкил этилди.



"Ўзатом" агентлиги матбуот хизмати


Telegram (https://t.me/uzatom_info
Facebook (https://www.facebook.com/uzatom/)
Instagram (https://www.instagram.com/uzatominfo/)
Web sayt (https://uzatom.uz/
YouTube (https://youtube.com/@uzatomuz?si=5UMBbCSkGuoVBtio
Twitter (https://twitter.com/uzatom_info)