“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалда

22 - ноябрь 2023 / 14:44 320
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2021 - йил 2 - ноябрда ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари кўриб чиқилган эди. Бу лойиҳа доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режалаштирилган. Шундан келиб чиққан ҳолда, мамлакатимиздаги барча соҳа ташкилотлари қатори “Ўзатом” агентлиги, "АЭС қурилиши дирекцияси" ДУК ва Тошкент филиали Миллий ядро тадқиқотлари университети ММФИ ходимлари ва талабалари ҳам ушбу хайрли ишларга муносиб ҳисса қўшмоқдалар.

Бунда ходимлар ва талабалар биргаликда Тошкент филиали ММФИ Миллий тадқиқот ядро университети ҳудудига 200 туп кўчат экдилар. Бундан ташқари, агентлик томонидан яна 500 тупга яқин кўчат экиш режалаштирилган. Дарахтлар ҳудуднинг иқлим шароитидан келиб чиқиб, боғлар ҳосил қилиш ва кўкаламзорлаштиришни назарда тутган ҳолда танлаб олинди. Энди улар агротехник талаблар асосида парвариш қилинади, минерал ва органик ўғитлар билан озиқлантирилиб, зараркунандалардан ҳимоя қилиб борилади.

Шу ўринда айтиш жоизки, агар биз ер ва сув ресурслари, экологик тизимни асраш ҳамда дарахт кўчатларини экиб, боғ яратишда давом этсак, келгуси авлодлар ҳам муносиб табиий муҳитда яшашига имкон яратган бўламиз.








Telegram 
Facebook 
Instagram 
Web sayt 
YouTube 
Twitter