Наманган вилоятининг мактаб ўқувчилари жамоаси Ўзбекистон жамоалари ўртасида ўтказилган «Заковат формуласи» халқаро чемпионатида энг яхши натижага эришди

25 - октябрь 2023 / 14:42 324
Онлайн режимда Россия, Беларус, Ўзбекистон ва Қозоғистондан 122 жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди. Ўзбекистонда тадбир «Росатом» давлат корпорацияси кўмагида Атом технологиялари ахборот марказида ташкил этилди.

Юқори синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган «Заковат формуласи» интеллектуал ўйини «Нима? Қаерда? Қачон?» интеллектуал ўйинининг қоидалари асосида ташкил этилди.

Бу йилги чемпионатнинг вилоят босқичида тўрт давлатдан 398 нафар мактаб жамоаси иштирок этган бўлса, финалга 122 та жамоа чиқди. Финалчилар физика, кимё, тарих, оммавий маданият, рус тили ва атом саноати, шунингдек, бадиий адабиёт ва биология фанларини қамраб олган 36 та саволга жавоб беришди.

Ўтган йили саралаш босқичларида мамлакатимиздан 25 та жамоа иштирок этган бўлса, бу йил вилоят босқичининг ўзида 38 та жамоа иштирок этди. Наманган вилоятининг «Гексагон» жамоаси Ўзбекистоннинг бошқа жамоалари орасида пешқадамга айланди. Бу жамоа икки тилда: рус ва ўзбек тилларида иштирок этган. Турнирнинг эртасига болалар ўзбек тилида ҳам Ўзбекистон чемпионатида ғолибликни қўлга киритишди.

Якуний ўйин натижалари билан бу ерда мумкин.