Ўзбекистон делегасияси Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) бош конференциясида иштирок этмоқда

27 - сентябрь 2022 / 14:21 395
26 сентябрь душанба куни, Венада  ХАЭА йиллик Бош конференциясининг 66- сессияси иш бошлади. 
Ушбу тадбирда 175 та ХАЭА иштирокчи-давлатлари қаторида Ўзбекистон Республикаси ҳам иштирок этмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси делегасияси "Ўзатом" агентлиги, фанлар академияси ва Саноат ҳавфсизлиги давлат қўмитасидан таркиб топган.
Айтиш керакки, бош конференция агентликнинг асосий раҳбарлик органи ҳисобланади. Конференция якунида эса ХАЭА фаолиятининг энг асосий масалалари борасида тегишли қарорлар қабул қилинади. Бош конференция доирасида умумий музокаралар ўтказилади ва унда делегасия раҳбарлари ўзларининг дастурий чиқишлари билан иштирок этадилар. 
Бош конференция билан бир қаторда ХАЭА доимий равишда ядро технологиялари ва фанга боғлиқ бўлган илмий форумлар ўтказади.
Буларнинг барчаси- Вена халқаро марказида (ВХМ)бош конференция билан бир вақтда ўтади. 
ХАЭА бош конференциясининг 66-сессиясида Ўзбекистон делегасияси ХАЭА раҳбарлари, бошқа мамлакатлар вакиллари ва атом энергиясидан тинчлик йўлида фойдаланиш соҳасида ҳамкорликни амалга ошириш масаласида маъсул бўлган компаниялар билан музокаралар ўтказишни режалаштирган.
____
▪️Instagram
▪️Facebook
▪️YouTube
▪️ Telegram
▪️ Web site