Квант технологиялари ҳақида барча қизиқарли маълумотлар "Рақамли дарс" билан биргаликда

07 - апрель 2022 / 22:20 392
6 апрель куни Тошкентдаги Россия фан ва маданият маркази, “Росатом” давлат корпорацияси, ҳамда “Ўзатом” агентлиги билан ҳамкорликда Улуғбек шаҳарчасидаги 286 сонли мактабда “Квант олами: Квант компьютери қандай тузилган” мавзусида дарс ўтказилди.

"Рақамли дарс" назарий қисм ва машғулотлар блокидан иборат бўлди. Ушбу дарсда мактаб ўқувчилари квант физикаси тамойиллари, дунёнинг тузилиши ва квант компьютерининг амалда қўлланилиши ҳақида ўн дақиқалик фильмни томоша қилишди. Дарснинг иккинчи қисмида эса ўқувчилар дастурлаш ва алгоритмларни ўрганиш бўйича интерфаол машқларни бажардилар. Ўқув жараёни квант компьютерига бағишланган бўлиб, унинг хусусиятлари, одатдаги компьютерлардан фарқлари, функционаллиги ва у пайдо бўлиши билан дунёда содир бўладиган ўзгаришларни батафсил тушунтириб беради. 

Шунингдек, болалар юқори технологиялар ҳақида кўп маълумотларни билиб олдилар. Ушбу дарсда ҳатто касблардан тортиб, физика, технология, компьютерларда ҳам квантлар мавжуд эди! Зеро, квант компьютерлари нафақат ахборот технологиялари, балки бир қатор тегишли соҳалар – физика, кимё, биология, тиббиёт, транспорт ва бошқа соҳаларда ҳам ютуқларга эришиши кўзда тутилмоқда. 

Ушбу дарсдан олинган суратларни кўриш учун ҳавола орқали ўтинг...https://t.me/EnergyofFuture/1499