14-январь – Ватан ҳимоячилари куни

14 - январь 2022 / 16:23 350
Муҳтарам ватандошлар! "Ўзатом" агентлиги сизларни 14-январь – Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этади! 

Бу байрам Ватанимиз сарҳадларини ҳимоя қилишга шай бўлиб, юртимиз келажаги, фаровонлиги йўлида қўлидан келган барча ишларни қилаётган ҳар бир инсонга ҳурмат изҳор қилиш кунидир.

Шу муносабат билан барча юртдошларимизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва саодат, шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда улкан зафарлар тилаймиз! Бошимиз узра фаровонлик ва тинч осмон юртимизни тарк этмасин!