18 ноябрь - Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун

18 - ноябрь 2021 / 10:03 378
Ўзида бутун Ўзбекистон аҳлининг асрий орзу-истакларини, ғайрати ва шижоатини, халқимизга хос меҳмондўстликни, аждодлар ёди ҳамда миллат ғурурини мужассам этган байроғимиз алоҳида ҳурмат ва эҳтиромга сазовордир!

Шу муносабат билан «Ўзатом» агентлиги барча юртдошларимизни озод ва эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз ифодаси ҳисобланган давлатимиз байроғи қабул қилинган кун 18 ноябрь билан самимий қутлайди!