Ўзбекистон Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги ва унинг тасарруфидаги корхоналар ходимлари коронавирус инфекциясига қарши «Мен вакцина олдим» акциясида иштирок этишди. Тизимдаги барча ишчи ходимлар тўлақонли эмландилар.

13 - июль 2021 / 09:30 227
Ўзбекистон Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги ва унинг тасарруфидаги корхоналар ходимлари коронавирус инфекциясига қарши «Мен вакцина олдим» акциясида иштирок этишди. Тизимдаги барча ишчи ходимлар тўлақонли эмландилар.

Жаҳондаги етакчи тиббиёт мутахассисларининг таъкидлашича, инсониятга тўғридан-тўғри хавф солиб турган ушбу балога қарши энг самарали кураш йўли бу ўз вақтида эмланишдир. Бугун юртимизда ҳар бир фуқаро бу ҳақиқатни тўғри англаб етган ҳолда, бирдамликда соғлом хаёт йўлида ҳаракат қилаётгани эътиборга лойиқдир. 

Эмланишдан сўнг ҳеч бир ходимда унинг ножўя таъсири сезилмади. 
Эслатиб ўтамиз, 1 март куни ZF-UZ-VAC 2001 номли коронавируснинг янги типига қарши рекомбинант (CHO cell) Хитой-Ўзбек вакцинаси тиббиёт амалиётида қўллаш учун давлат рўйхатидан ўтказилган эди. 

Ушбу янги вакцинани биргаликда ишлаб чиқариш ва фойдаланилишга келишилган бўлиб, у "Jurabek Laboratories" корхонаси томонидан ишлаб чиқарилмоқда.

"Ўзатом" агентлиги матбуот хизмати