2021-2022 ўқув йили учун ТФ ММФИ МТЯУ ҳужжатларни қабул қилиш давом этмоқда

21 - июнь 2021 / 19:57 171

Тошкент шаҳридаги «ММФИ» Миллий тадқиқот ядро университети» филиали юқори салоҳиятдаги муҳандис-техник йўналишида таълим олишни хоҳлаган иқтидорли ёшларни талабалар сафини кенгайтиришга чақиради.

ММФИ МТЯУ филиалининг асосий вазифаси – атом энергетикаси ва ядро технологиялари соҳасида замон талабларига жавоб берадиган, юксак билим, юқори кўникма ва малака билан бирга амалий салоҳиятга эга кадрларни тайёрлаш. Институтнинг ўқув дастури Москвадаги бош таълим муассасасининг стандартлари ва иш берувчиларнинг талаблари асосида ишлаб чиқилган.

Филиалда бакалаврлар кундузги таълим дастури асосида таҳсил олишади. Таълим жараёни Россиядаги етакчи олий ўқув даргоҳлари билан турли хил халқаро лойиҳаларда иштирок этиш имконияти мавжудлиги, кредит-модул тизими асосида ташкиллаштирган. Битирувчилар Москвадаги бош университет дипломини олишади.

Талабалар халқаро таълим дастурларида, халқаро танловларда, шунингдек, Ўзбекистон ва Россиянинг объектларида ва етакчи тадқиқот институтларида амалиёт ўташлари мумкин.
Батафсил...

https://kun.uz/94163775