"Атом инсонлар учун"

"Атом инсонлар учун"

29 - апрель 2021 / 17:07 190
Росатом "Атом инсонлар учун" глобал маърифатпарварлик кампаниясини тақдим этмоқда

Бутун инсоният учун порлоқ келажак гарови - бу атом энергетикаси сингари ишончли "яшил энергия" манбаидир. Замонавий ядро технологиялари инсонларга шунчаки тоза электр энергиясидан кўра кўпроқ нарсани беради. Тинчлик йўлидаги атом ҳозирги ва истиқболдаги энг зарур муаммоларни самарали ҳал қилиш учун универсал воситадир. БМТнинг барқарор ривожланиш мақсадларига атом технологияларисиз эришиб бўлмайди. 

"Атом инсонлар учун" - атом технологиялари жаҳон аҳлининг орзуларини  қандай қилиб рўёбга чиқаришга ёрдам бераётгани ҳақида ҳикоя  қиладиган ноёб тўпламдир.
30 апрель куни лойиҳанинг бошланишига бағишланган "Инсониятга атом технологиялари нима учун зарур" мавзуида тадбир бўлиб ўтади. Тақдимотга иқлим ва энергетика масалалари бўйича  15 йиллик тажрибага эга, бутун дунёга машҳур мутахассис Кирсти Гоган бошловчилик қилади. Тадбирда "Росатом" ва Бутунжаҳон ядро уюшмаси раҳбарлари, эколог-экспертлар ва "Атом инсонлар учун" лойиҳаси қаҳрамонлари иштирок этишади.

"Атом инсонлар  учун " лойиҳасининг тақдимоти 30-апрель куни Тошкент вақти билан 17: 00 да http://atomsforhumanity.ru (рус тилида) сайтида ва http://atomsforhumanity.com (инглиз тилида) сайтида бўлиб ўтади.

@Uzatom_info       @Clearenergy