"Углерод нейтраллигига эришиш учун узоқ муддатли ҳамкорлик" тўғрисида меморандум имзоланди.
28 - апрель 2021 / 14:30
653
Ўзбекистон ҳукумати ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) "Углерод нейтраллигига эришиш учун узоқ муддатли ҳамкорлик" тўғрисида меморандум имзоланди.Ушбу ҳамкорликнинг асосий вазифаси: углеродсиз энергия манбаларига босқичма-босқич ўтишдир. Маълумот учун: 2020 йилнинг май ойида Ўзбекистон Энергетика вазирлиги кам углеродли стратегияни эълон қилган эди. Мамлакатимиз паст углеродли энергия манбалари, жумладан атом энергиясидан тинчлик мақсадларда фойдаланиш, қуёш, гидро ва шамол энергиясини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратишни мақсад қилди.
Келишув доирасида ЕТТБ, қайта тикланадиган энергия манбаларига асосланган йирик электр станциялари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда, замонавий электр тармоғини модернизация қилиш бўйича ишларни амалга оширишда техник кўмак ва молиявий ёрдам кўрсатишни, шунингдек, эски самарасиз иссиқлик электр станцияларини ишдан чиқариш, уларни модернизация қилиш ва қайта профилактика қилиш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистоннинг ЕТТБ билан ҳамкорлиги мамлакатда янги энергия йўналишларини пайдо бўлишига сабаб бўлади.