“Дайджест”-Новости Узбекистана телеграм каналидаги хабарга расмий муносабат

01 - апрель 2021 / 15:45 230

Бугун  “Дайджест”-Новости Узбекистана телеграм каналида Тошкент шаҳридаги ММФИ Миллий тадқиқот ядро университетининг биринчи курслари орасида COVID-19 вируси аниқлангани сабабли, гўёки ўқиш 2 апрелдан токи 18 апрелгача онлайн шаклга ўтаётгани  ҳақидаги ҳақиқатга зид хабар тарқатилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ушбу маълумот реал вазиятга мутлақо зид ва асосланмаган бўлиб, ММФИ Миллий тадқиқот ядро университети Тошкент филиали оффлайн режимда ўқишларни давом эттирмоқда. Талабалар анъанавий форматда ўқимоқдалар.

❗️Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан ёлғон маълумотларни атайлаб оммага, шунингдек, ижтимоий тармоқларда тарқатган шахслар қонун доирасида жавоб беради. Қолаверса, бу умуминсоний одоб меъёрларига ҳам зиддир.

“Ўзатом” агентлиги ахборот хизмати