БАА ва Белоруссия ўтган йили атом энергетикасини ишга туширди. Навбат кимга?

25 - март 2021 / 09:00 611

БАА ва Белоруссия ўтган йили атом электр станциясини ишга туширди. Навбат кимга?

Барқарор ривожланиш ва иқлим ўзгаришини қўллаб-қувватлаш учун ядро энергетикаси муҳим аҳамият касб этар экан, Африкадан токи Осиёга қадар мамлакатлар ундан фойдаланишга интилишмоқда. Ушбу мамлакатлар давлатнинг энергия балансига атом энергиясини ҳам қўшиш керак деган фикрга келишганида, АЭХА уларга ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр эканлигини билдирмоқда.

Белоруссия ва Бирлашган Араб Амирликлари АЭХА билан ўрнатган ўн йиллик ҳамкорлигидан сўнг биринчи маротаба атом энергиясидан фойдаланишни бошлашди, Агентлик эса ядро йўналишида эндигина атак-чечак қилиб бошлаган мамлакатларга кўмаклашиш борасида ўзининг янги ҳаракатлар режасини ишлаб чиқмоқда. Аввалроқ, шу ой бошида 30 та давлатдан 100 нафар иштирокчилар АЭХАнинг ядро энергетика инфратузилмасини ривожлантиришга бағишланган йиллик йиғилишида онлайн тарзда иштирок этдилар.

                                               

“Шри-Ланка” қазиб олинадиган ёқилғи импортига қарамликни камайтариш ва барқарор ривожланишга интилмоқда, ядро энергетикаси эса- бу ҳар томонлама қизиқиш уйғотувчи йўналишдир”- дейди Малинда Ранавира, Шри-Ланка Атом энергияси Кенгашининг илмий ходими, атом энергетикаси инфратузилмасини муаммолари ва долзарб масалаларига бағишланган бир ҳафта давом этган техник йиғилишда.

Камбағалликни бартараф этишдан токи соғлиқни сақлаш, таълим, саноатни ривожлантириш ва атроф-муҳитга иссиқхона газлари чиқишини қисқартириш масалаларигача, ишончли, тозза ва ҳар томонлама арзон бўлган энергиянинг ўрни катта ва бу мамлакатнинг барқарор ривожланишда ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Ядро энергетикаси ҳаётнинг юқори стандартларига эришиш, мустаҳкам соғлик, тоза атроф-муҳит ва барқарор иқтисодиётни энергия билан таъминлашга ёрдам беради. Айрим мамлакатлар ядро энергетикасига алоқадор масалаларини кўриб чиққунларича ёки бу масалага энди киришиб бошлаган бир даврда 30 дан ортиқ мамлакат, жумладан ўзларининг биринчи реакторларини қураётган Бангладеш ва Туркияга каби мамлакатлар ҳам АЭХА билан яқин ҳамкорликни амалга оширмоқда.

“2006 йилда ўтказилган биринчи учрашувдан бошлаб ядро энергетикасидан фойдаланишни бошлаётган, ривожлантираётган ёки фойдаланаётган мамлакатлар мутахассислари ҳар йили ўзларининг ядро дастурларининг ҳолати тўғрисида ахборот бериб борадилар ва алабатта чиқарган ҳулосалари асосида ўзларининг энг илғор тажрибалари билан бўлишадилар”- дейди ўзининг чиқиш сўзида ядро энергияси департаменти бошлиғи ва бош директор ўринбосари Михаил Чудаков. “жаҳоннинг турли хил бурчагидаги 100 дан ортиқ қатнашчиларнинг иштироки бу мавзунинг қай даражада аҳамиятли эканлигини англатади”.

Бу йўналишга янги қўшилишни бошлаган мамлакатлар билан АЭХАнинг иш бошлаши кейинги ойдан фаоллашади, жумладан Ўзбекистон билан ядро инфратузилмасини комплекс таҳлил қилиш бўйича миссия (ИНИР) ўзининг тўртта миссиясидан биринчисини 2021 йилда ўтказишни режалаштирган. Қолган миссиялар эса Шри-Ланка, Кения ва Угандага режалаштирилган. Барча ривожланаётган мамлакатлар атом энергиясидан барқарор ривожланиш максадида фойдаланиш борасида тадқиқотлар олиб бормоқдалар. (Глобал пандемия шароитида миссия ўз ишини давом эттириши тўғрисида аниқ қарор ҳали қабул қилинмади).


Талаб асосида амалга ошириладиган ИНИР миссияси ядро энергетикасини жорий қилиш, миллий инфратузилма ҳолатини баҳолашда ҳамкорликдаги шарҳларни ўз ичига олади. У мамлакатларга халқаро мутахассислар билан танишиш, уларнинг тажрибалари билан ўртоқлашиш ҳамда таклифлар ва тавсияларга жавобларида ўзларининг миллий режаларини янгилаш имконини беради. Беларусь ва БАА ўзларининг дастурларининг ҳар бир босқичда ИНИР миссияларидан шунингдек, АЭХАнинг ядро ҳавфсизлигини мустақил текшириш ва ядро энергетика дастурини мувофаққиятли ривожлантиришда консультатив хизматларидан фойдаланганлар.

Ўзбекистон Марказий Осиёдаги 33 миллион аҳолисига эга, дунёдаги уран етказиб беришда энг йирик мамлакатлардандир, шунингдек

бу мамлакат ядро энергетикасидан энергия натижадорлигини ошириш ва генерация қувватини ошириш мақсадида фойдаланмоқчи, албатта паст углеродли манбаалардан фойдаланган ҳолда. Бугунги кунда атом электр станциясини қуриш борасида Росатом билан музокаралар тўлақонли ўтказилиб келинмоқда ва келажакда 2029 йилга кеелиб иккита энергоблок ишга туширилиши кўзда тутилган.

“ИНИР миссия олди тадбири, ядро энергетикаси инфратузилмаси ривожланишида илғор амалиёт ва халқаро мутахассислар тажрибаси билан ўртоқлашиш ва чуқур муҳокама қилиш имконини берди”,- дейди Ўзбекистон атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги ходими Александра Хидирназарова. “ИНИР гуруҳининг тавсия ва таклифлари миллий ядро-энергетика дастурининг ишончлилиги ва мустаҳкамлиги, юқори хавфсизликни таъминлаш ва миллий ҳаракатлар режасини янгилаш имконини берди”.

Давлатларни қўллаб-қувватлаш, ИНИР миссияси ва АЭХАнинг мустақил мутахассисларнинг баҳолаш хизматларидан ташқари, АЭХАнинг бу йўналишга янги қўшилган давлатларга техник маслаҳатлар бериш, нашрлар,тренинглар, вебминар ва Комплекс иш режасини (IWP) ишлаб чиқишдан иборатдир, бунинг ҳаммаси давлатлар учун АЭХА ёрдамининг комплекс режалаштиришига стратегик асос ҳисобаланди. Агентлик ёрдами Милистоне ёндашувига асосланган бўлиб, уч босқичли услубда амалга оширилади ва қонуний-бошқарув асоси, кафолат, инсон ресурсларининг ривожланиши, харидлар ва молиялаштириш, радиоактив чиқиндилар билан алоқада бўлиш каби 19 та инфратузилмани ўз ичига олади.

Гидроэнергетика ва электроэнергия ишлаб чиқариш учун қазиб олинувчи ёқилғиларга асосан таянувчи Кения, электр энергиясига ошиб бораётган барқарор талабни ядро энергияси орқали қондиришга ҳаракат қилмоқда ва уларнинг баҳолашларига кўра 2030 йилгача бу талаб йил давомида 7% гача ўсиб боради. Кичкина модулли реакторлар (ММР), Кениянинг имконияти нисбаттан чекланган қувват тармоқлари учун тўғри келади ва бу реакторларга ҳам иқтисодий жиҳатдан Кениянинг қайта тикланувчи энергияларининг ўсиб бораётган асосига жуда ҳам яхши қўшимча бўлади деб ҳисоблашмоқда.

                                  

Шри-Ланкада ҳукумат ядро энергетикасига 2030 йилдан сўнг мамлакат электр энергиясига бўлган талабнинг 11% қоплайди дея қарамоқда. АЭХА Шри-Ланкада ядро инфратузилмаси бўйича ҳозирги кунга қадар 11 та миллий ва маҳаллий семинарлар ўтказган.

“2030 йилга келиб атом электрстанциясини ишга тушириш учун Шри-Ланка бир қанча инфратузилма йўналиши билан шуғулланиши керак ва албатта инсон ресурсларини ривожлантириш ва энергетика сиёсати ҳам бундан мустасно эмас, АЭХАнинг қўллаб-қувватлаши эса бизнинг ҳакаратларимизда ҳал қилувчи аҳамият касб этади”- дейди атом энергияси бўйича Маслахат кенгашидан Ранавира.

Уганда ҳам ядро энергетикасига ўсиб бораётган талабни қондириш учун генерация қувватини кенгайтириш бўйича режаларнинг бир қисми сифатида қарамоқда. Мамлакат ҳозирда 5 та устувор майдонни аниқлади ва Россия ҳамда Хитой билан атом энергияси бўйича келишувларни имзолади.

Иордания 10 миллион аҳолиси мавжуд яқин шарқдаги мамлакат ва бу мамлакат ядро энергетикасига ўзининг ядро ҳавфсизлигини ошириш ҳамда сув етишмовчилиги муаммоларини (ядро технологиялари орқали сувни чучуклаштириш) ҳал қилиш имконияти сифатида қарамоқда.

“Иордния ядро-энергетика дастурини амалга ошириш учун керак бўлган инфратузилмаларни бир неча йиллар давомида ишлаб чиқди, дастур талаблари ва лойиҳа эҳтиёжларини тавсифловчи тендер ҳужжатларига (BIS), таклифномамизни тайёрлаш ҳам шулар жумласидан”- деди Иордания атом энергияси бўйича Комиссиясидан Ширин Альтахер (JAEC). “JAECнинг техник ва иқтисодий мутахассислари BISни тайёрлашда АЭХАнинг бошқарув принциплари ва нашрларига таянишди ва буларнинг ҳаммаси АЭХАнинг ишчи ҳужжатларида мутаҳассисларнинг шарҳи билан ҳам тасдиқланган эди.

Иордания ҳозирги кунда ядро энергетикаси бўйича ҳар ҳил технологияларни ўрганмоқда. АЭХАнинг ядро технологиялари шарҳи бўйича, мамлакат 2030 йилдан сўнг SMR қурилмасини эксплуатацияга киритмоқчи, ундан сўнггина катта атом электр станцияси ишга туширилади.

https://www.iaea.org/newscenter/news/uae-and-belarus-introduced-nuclear-power-last-year-who-is-next сайтидан таржима қилинди.