"Ўзатом" агентлигида Гендер тенглиги мавзусида давра суҳбати

04 - февраль 2021 / 16:00 292
"Ўзатом" агентлигида Гендер тенглиги мавзусида давра суҳбати
Янги Ўзбекистон аёллари бугун ҳар бир жабҳа ва соҳаларда ўзларининг муносиб ўринларига эга бўлиб бораётганларининг яққол гувоҳи бўлмоқдамиз. 

Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаоллигини ошириш йўлида сўнгги тўрт йилда кўплаб салмоқли ва тизимли ишлар амалга оширилганини халқаро ҳамжамият ҳам кенг эътироф этмоқда. Хусусан, аёлларимизнинг ҳақ-ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари Конституциямиз ҳамда қатор қонун ҳужжатларимизда мустаҳкамлаб қўйилган.  


АТАМ видеозали

Зеро, давлат ва жамият ҳаётининг барқарор ривожланиши асосий муаммоларидан бири айнан гендер тенгликка эришиш деб қараб келинаётгани бежиз эмас. 


Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази кафедра мудири, юридик фанлари доктори, профессор Бобоқул Тошев

"Гендер тенглиги" охирги вақтларда кенг қўлланилаётган тушунчалардан бири бўлиб қолмоқда. Гендер тенглиги нима ўзи? Гендер тенглигига эришишнинг асосий шартлари қандай? Минг йиллик тараққиёт мақсадларининг учинчи мақсади нима? Сиёсатда аёлларнинг иштирокини таъминлашда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар каби саволларга Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази кафедра мудири, юридик фанлари доктори, профессор Бобоқул Тошев иштирокида “Ўзатом” агентлигида ташкил этилган анжуманда сўз юритилди. Жонли мулоқот шаклида ўтган учрашувда агентлик таркибига кирувчи ташкилотлар ходимлари қатнашдилар.


Атом технологиялари ахборот марказида очиқ мулоқот

Гендер тенглик бугун ижтимоий муносабатларимизда жамият ривожи учун муҳим ва долзарб аҳамиятга эгалигини кузатишимиз мумкин. Бугун қонунчилигимизда бошқарувда, ижтимоий ҳаётда ва оилада аёлларнинг фаоллигини оширишга қаратилган катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Шиддат билан ўзгараётган даврда жамият ҳам ўзгариб бораверади. Бу ҳолатда инсон ва замон бир-бири билан ҳамнафас бўлишга ҳаракат қилади. Демакки, ҳамнафаслик қайси соҳада бўлмасин аёлларни ҳам четлаб ўтиши керак эмас.


АТАМда "Гендер тенглиги" мавзусида очиқ мулоқот

Аёллар сенатор, ҳоким, депутат, мураббий, шифокор, раҳбар лавозимларида эркаклар билан бир сафда туриб фаолият юритишлари, тадбиркорлик қилишлари учун яратилаётган шароитлар барчаси мамлакатимизда уларнинг ривожланишлари учун яратилиб берилаётган шароитлар маҳсулидир.


АТАМда "Гендер тенглиги" мавзусида очиқ мулоқот

Аёл-меҳр ва муҳаббат тимсоли, аёл-бахтнинг дебочасидир. Хотин-қизларни эъзозлаш уларга эътибор кўрсатиш, гендер тенглигини таъминлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди", деди нотиқ. Аммо энг асосийси, бу жараёнга ҳар биримиз онгли равишда кириб боришимиз, аёлни эъзозлашимиз ва уларга юксак ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиб яшайдиган жамият қуришга ҳисса қўшишимиз зарур, дея таъкидлади Бобоқул Тошев.

"Ўзатом" агентлиги ахборот хизмати.