Ўзбекистон Экологик партияси вакилларининг AТAМга ташрифи.

03 - февраль 2021 / 18:00 664
“Соғлом атроф-муҳит-соғлом инсон” - навбатдаги меҳмонларимизнинг асосий шиори. Ўзбекистон Экологик партияси “Ўзатом” агентлигининг Aтом технологиялари ахборот марказига ташриф буюрди.Екопартиянинг асосий вазифаси - барқарор ривожланиш, аҳоли соғлиғи ва турмуш тарзини яхшилаш, екологик хавфсизлик, қулай муҳитни яратиш, ҳозирги ва келажак авлодлар учун табиий ресурсларни сақлашга қаратилган давлат сиёсатини амалга оширишни таъминлаш.

"Ўзатом" агентлигида Ўзбекистон Экологик партияси вакиллари билан очиқ мулоқот
Тоза ва хавфсиз энергия ҳақида сўз борганда “Яшил энергия” гавдаланади. Қуёш, шамол, гидроэнергетика ва атом энергетикаси – буларнинг барчаси “Яшил энергия” компонентларидир. Экологлар учун ташкил этилган семинарда "Aтом энергетикаси ва ядро технологиялари" бошқарма бошлиғи Қосим Тўхтахунов айнан шу мавзуларда қизиқарли ва кенг қамровли икки ёқлама суҳбат олиб борди.
Дунё бўйлаб, хусусан Ўзбекистонда энергетика ривожининг барча босқичлари, электр энергияси истеъмолининг ўсиши, табиий қазилма ва ресурсларни истеъмол қилиш, қайта тикланадиган энергия манбаларининг афзалликлари ва камчиликлари, хавфсизлик ва рентабеллик, ва атом атом электр станцияларининг атроф-муҳитга ижобий таъсири: атом электр станциясининг иш жараёнида ҳар йили 14 млн тонна карбонат ангидрид (CО2) ва 36 минг тонна азот оксиди зарарли газлари атмосферани ифлослантирилишининг олди олиниши тўғрисидаги мавзулар очиқ суҳбатда муҳокама этилди.

Aтом технологиялари ахборот маркази экспонатлар зали
Шунингдек, ядро технологиялари-бу нафақат атом энергетикаси. Балки қишлоқ хўжалиги, медицина, илм-фан равнақига салмоқли ҳисса қўшувчи тадқиқотлар манбаи эканлиги ҳам таъкидлаб ўтилди. “Ўзатом” агентлиги мутахассиси Қосим Тўхтахунов маъруза давомида тингловчиларни қизиқтирган барча саволларга илмий фактлар ва физика қонунларига таянган ҳолда жавоб берди.
Семинар иштирокчилари мутахассис билан сўнг экспонатлар залида ҳам бўлиб, ядро технологиялари-бу нафақат атом энергетикаси, қишлоқ хўжалиги, медицина, илм-фан соҳаларида ҳам кенг қўлланилиши тақдим этилган визуал кўргазмалар билан яқиндан танишдилар. Ҳар бир экологнинг атроф-муҳит ва табиатга алоқадор саволларига Қосим Тўхтахунов илмий фактлар ва физика қонунларига таянган ҳолда жавоб бериб борди.

"Ўзатом" агентлиги матбуот хизмати.