"Ўзатом" агентлиги магистратура йўналишига аризаларни қабул қилиш бошланганини эълон қилади
07 - декабрь 2021 / 15:50
594
Ҳурматли абитуриентлар!Сизга шуни маълум қиламизки, Москва шаҳридаги «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети» 2022/2023 ўқув йили учун «Росатом» давлат корпорацияси ҳамда «Ўзатом» агентлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон фуқаролари учун
14.00.00. Ядро энергетикаси ва технологиялар таълим йуналишига жами 5 ўрин миқдорида қабул квотаси белгиланди:
Бу йилги магистратура йўналишига ҳужжатлар қабули масаласи бўйича қуйидаги телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин
(+99871) 202 09 11.
Ўқишга кириш учун ариза топшираётган абитуриентлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши керак:
а) Шахсини ва фуқароликни тасдиқловчи ҳужжат;
б) Таълим даражасини тасдиқловчи белгиланган шаклдаги ҳужжат;
Чет тилида тўлдирилган барча ҳужжатлар рус тилига нотариал тасдиқланган таржимага эга бўлиши керак.