Нанойўлдошларни учириш бўйича UniSat халқаро лойиҳаси

01 - ноябрь 2021 / 10:54 457
Бизда ажойиб янгилик: UniSat дастурида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш бошланди!

“UniSat” дастури Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг барча вилоятларидаги қизларнинг STEM кўникмаларини ривожлантириш, яъни ахборот технологиялари, 3Д моделлаштириш, нанойўлдошларни лойиҳалаш ва йиғиш бўйича билимларни ривожлантиришда ёрдам берувчи халқаро дастур ҳисобланади. Шунингдек ушбу миссия UNICEF Ўзбекистон, Tech4impact ННТ ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг ҳамкорликдаги ва «Launch Your Dreams» (яъни "Орзуларингизни ишга туширинг") шиори остидаги дастурдир.

UniSat дастурининг иштирокчи қизлари учун жаҳоннинг энг илғор технологик университетлари эшиклари очилади. Улар NASA профессорлари ва муҳандислари, Россия Космик тадқиқотлар агентлиги, Қозоғистон ва Ўзбекистон олимлари билан бир жамоада бўладилар. 

Дастур иштирокчиларини 4 ойлик онлайн ва офлайн семинарлар, амалий машғулотлар кутмоқда. Бу вақт мобайнида ўзбекистонлик қизлар илм-фан, технология, дастурлаш, коинот олами билимларига эга бўлишади. Дастур доирасида Марказий Осиё давлатларидан 14 ёшдан 25 ёшгача бўлган қизлар нанойўлдошни йиғишади ва уни стратосферага учиришади.

UniSat- "орзуларингизни ишга туширинг" STEM дастури сизни ақл бовар қилмас саёҳатга таклиф этади. Янгиликларни четдан кузатманг, уларни биз билан бирга яратинг✊!

Рўйхатдан ўтиш ва дастур ҳақида батафсил маълумот https://unisat.uz/uz/ сайтида.