Абдукамилов Ш.Ш. "ММФИ" МТЯУнинг Тошкент шаҳридаги филиалининг ижрочи директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

14 - сентябрь 2021 / 11:29 149
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 сентябрдаги фармойишига биноан Абдукамилов Шавкат Шухратович "ММФИ" Миллий Тадқиқот ядро университетининг Тошкент шаҳридаги филиалининг ижрочи директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Шу кунгача Абдукамилов Ш.Ш. "Ўзатом" агентлигининг "Илм-фан, инновация ва кадрларни тайёрлаш" Бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. Абдукамилов Ш. Ш. техника фанлари номзоди. 

Эслатиб ўтамиз: ММФИ МТЯУ Тошкент шаҳридаги филиали ўз фаолиятини 2019 йилнинг 3 сентябрь куни бошлаган бўлиб, бугунги кунда филиалда бакалаврлар кундузги таълим дастури асосида “Ядро энергетикаси ва иссиқлик физикаси”, “Ядро физикаси ва технологиялар”, “Иссиқлик энергияси ва иссиқлик физикаси” ва “Электр энергетикаси ва электротехника” таълим йўналишлари бўйича таҳсил берилмоқда.