1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни!
01 - июнь 2021 / 13:47
502
1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни! Сайёрамиздаги барча болаларга доимо қувонч, шодлик ва хурсандчилик ҳамроҳ бўлсин!❗️Эълон
Ушбу ажойиб воқеа муносабати билан "Ўзатом" агентлиги 4 июнь куни, соат 15:30 агентлик ҳовлиси ва биносида жойлашган атом технологиялари ахборот маркази (АТАМ)да болалар ва уларнинг ота-оналари учун кўплаб қизиқарли тадбирларга бой "Очиқ эшиклар куни" бўлишини эълон қилади. Ўтказиб юборманг, жуда ҳам қизиқарли ва сермазмун бўлади! Ширинликлар таъминланган . Барчани кутиб қоламиз!
Меҳмонларни нима кутмоқда?!
ДАСТУРИМИЗДА:
- "Энергетика болажонлар нигоҳида" расмлар танлови;
- "Ақлли Тошкент" мастер класси;
- Видеозалда "Атом жумбоқлари" номли фильм;
- АТАМ экспонатлар залига саёҳат;
- "Ким билимдонроқ ва чаққонроқ" стол ўйини.
Ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдрланадилар ! Кўришгунча хайр, дўстлар.
Тадбир барча учун очиқ!