"Aтом синови#5"

"Aтом синови#5"

28 - апрель 2021 / 19:02 653
Навбатдаги атом синови#5 онлайн викторинасида иштирок этишга таклиф қиламиз 

Вақтингизни унумли ўтказишни истайсизми? Викторинада билимингизни текширинг ва совғани қўлга киритинг. "Aтом синови#5" онлайн викторинаси айнан сиз учун! Aтом технологиялари ахборот маркази (AТAМ) барча мактаб ўқувчилари ва талабаларни навбатдаги викторинада иштирок этишга таклиф етади. Викторина 1- май куни, соат 16:00 да бўлиб ўтади. 

Викторинада иштирокчиларга аниқ фанлар йўналишида турли мураккабликдаги 15 та савол берилади. Ғолиблар 2 та талаб бўйича аниқланади:
-✅тўғри жавоблар сони;
-⌛️тезлик.

Агар иштирокчиларнинг йиққан баллари тенг бўлса, охирги саволга биринчи жавоб берган иштирокчи ғолиб деб топилади. Иштирокчилар рейтинги автомат тарзда белгиланади. Натижалар викторина тугаши билан эълон қилинади.
Бизнинг янгиликларимизни кузатиб боринг, "Атом синови#5" викторинасига иштирок этиш учун ҳавола билан яқин кунларда бўлишамиз.