"Атом синови #4" онлайн викторинаси

28 - январь 2021 / 14:00 713
Дўстлар, навбатдаги "Атом синови #4" онлайн викторинасини ўтказиш вақти келди!

Атом технологиялари ахборот маркази (АТАМ) сизни келаётган шанба куни, 30 январь соат 16:00да бўлиб ўтадиган онлайн викторинага таклиф этади. Викторинада иштирок етиш учун қуйидаги ҳаволага босинг:
 https://myquiz.ru/i/165441 ва ❗️албатта рўйхатдан ўтинг.

Викторина иштирокчиларидан атроф-муҳитда содир бўлаётган воқеа ва ҳодисаларни физика қонунларига таянганган ҳолда таҳлил қилиш талаб қилинади.

Ғолиблар 2 та талаб бўйича аниқланади:
-✅тўғри жавоблар сони;
-⌛️тезлик.
Агар иштирокчиларнинг йиққан баллари тенг бўлса, охирги саволга биринчи жавоб берган иштирокчи ғолиб деб топилади. Иштирокчилар рейтинги автомат тарзда белгиланади. Натижалар викторина тугаши билан эълон қилинади.
Бизнинг янгиликларимизни кузатиб боринг, "Атом синови#4" викторинасига иштирок этиш учун ҳавола билан яқин кунларда бўлишамиз.

Иштирок этинг, бу постни дўстларингиз билан бўлишинг ва албатта ғолиб бўлинг!