Калий-40?

Калий-40?

06 - январь 2021 / 17:20 127
Табиий элементлар қаторида радиоактив элементлар ҳам мавжуд. Масалан, Калий-40. Бу элемент кимёвий хоссалари бўйича радиоактив бўлмаган калий (Калий-39) -биоген элемент билан мутлақо бир хил кимёвий хоссага эга. Айнан мана шу элмент бизнинг танамизда ҳам мавжуд. Вояга етган кишининг танасида тахминан 170 грамм калийдан, 20 миллиграмм радиоактив (калий-40) мавжуд. Айнан шу радионуклид туфайли инсон танасида ҳар дақиқада 300 мингга яқин радиоактив парчаланиш содир бўлади (танамизда бошқа радионуклидлар миқдори жуда оз)! Маълумотларга қараганда эркакларнинг организми аёлларникига нисбатан кўпроқ нурланади. Бунинг сабаби: калий мушак тўқималарида сaмаралироқ ривожланади, шу сабаб эркаклар табиий нурланишга кўпроқ учррайди. 
Инсон организмида қанча калий миқдори ортса, унинг нурланиши шунча юқори бўлади. Аммо бу инсон организмига хавф солиши мумкин бўлган нурланиш кўрсаткичидан анча паст. Шуни айтиб ўтиш лозимки, радиоактив (Калий-40) ва радиоактив бўлмаган калий(39) инсон танасидан осонгина чиқиб кетади. Инсон танаси калий билан бирга табиий нурланишни ҳам мувозанатда ушлаб туриш қобилиятига эга. 

Бананнинг қанча истеъмол қилинганида инсон ҳаётига салбий таъсир кўрсатади?
Илмий тадқиқотларга кўра, айтиш мумкинки битта банан таркибида жуда ҳам кам миқдорда радиоактив элемент мавжуд (унинг радиоактивлик дозаси 0,1 мЗв). Агар инсон бир ейишда камида 250минг та банан истеъмол қилса, истеъмол қилинган банан таркибидаги радиоактив элемент миқдори ошиши туфайли инсон организмига зарар етказиши мумкин. Банан ҳақидаги афсоналарга чек қўйдик,- деган фикрдамиз!