Радиоактивлик

Радиоактивлик

06 - январь 2021 / 16:27 748
Радиоактивлик - материяга хос бўлган табиий ҳодиса бўлиб, олам пайдо бўлган даврдан мавжуддир. 
Барчага маълумки, табиатда турли хил элементлар бор: водороддан тортиб урангача. Олимлар шартли равишда уларни енгил ва оғир элементиларга ажратган. Енгил элементлар барқарорроқ, оғирлари эса беқарор ҳисобланади.

Радиация нафақат космосдан, балки Ердан ҳам келади. Ердаги манбалардан чиқадиган нурланиш космосдан келадиган нурланишга қараганда анча юқори. Ер қобиғидан ажраладиган Радон(222Rn) барча табиий нурланиш манбаиларидан олган нурланиш дозасининг тахминан 55 фоизини ташкил этади. Радонли ҳаммомларнинг афзалликлари ҳақида эшитгансиз деб ўйлаймиз. Ушбу жараёндан сўнг капиллярларнинг торайиши маълум муддат ўтганидан сўнг эса уларнинг кенгайиши кузатилади. Бу эса пульсни текислаш, ва қон босимини барқарорлаштиришга ёрдам беради. Радонли ҳаммомлар артрит ва тери касалликларини даволашда энг самарали воситалардан бири ҳисобланади.