Сув - ҳаёт манбаи

Сув - ҳаёт манбаи

06 - январь 2021 / 16:13 1222
Сув инсон организми учун фойдали бўлмаган кўп турдаги элеменетларни ҳам ўз ичига олади. Сувда хлор ва нитратлардан ташқари, маълум миқдорда металл тузлар ҳам мавжуд. Сувдаги зарарли микробларни йўқ қилиш мақсадида сув қайнатилади. Бунда сув буғланиб маълум миқдорга камаяди аммо зарарли моддалар ҳақида бундай дея олмаймиз. Аксинча бу жараёнда сувдаги зарарли элементлар миқдори ошиб унинг қаттиқлик ва тўйинганлик кўрсаткичи ҳам кўтарилади. Унинг таъми ўзгаради. 
Юқоридагиларга асосланиб қуйидаги хулосага келиш мумкин: қайта қайнатилган сувда туз ва бошқа моддаларнинг бошланғич миқдори ошиши туфайли инсон организмига салбий таъсир кўрсатади. Сув ҳақиқатдан ҳам фойдали бўлиши учун уни фақат бир марта қайнатиш керак. Бир неча марта қайнатилган сувга тоза сувни қўшмаслик лозим.