Занжирли бўлиниш реакцияси

Занжирли бўлиниш реакцияси

06 - январь 2021 / 14:46 598
Занжирли бўлиниш реакцияси 
Секин нейтрон билан уран-235 ядросининг ўзаро таъсири натижасида - ядроий бўлиниш ҳодисаси рўй беради. Бундай бўлиниш туфайли жуда катта энергия вужудга келади. Уран ядроси 2 та радиоактив бўлган элементларга ажралганидан сўнг, маълум муддат ўтгач радиоактив элементлар ўзидан енгил зарраларга (нейтрон, антинейтинейтрино, гамма-квант)ни нурлантириб бошқа элементларга айланади. Бу ҳодиса натижасида юқори тезликка эга бўлган нейтронлар ўз навбатида бошқа уран ядролари билан таъсирлашади. Кейин эса ҳодиса қандай тус олиши ҳақида англаб етган бўлсангиз керак. Албатта юқорида келтирилган жараён такрорланади! Айнан мана шу ҳодиса  - занжирли бўлиниш реакцияси дейилади. 
  • Ортиқча нейтронларни ютиш қобилиятига эга бўлган жисм туфайли бундай бўлинишни бошқариш имконига эга бўламиз.
  • Бошқариладиган занжирли бўлиниш реакцияси атом электр станцияларининг ядро реакторларида амалга оширилади.