Квант келажаги остонасида

14 - сентябрь 2021 / 18:43 231
Франциянинг "Замонлар оша" филми эсингиздами? Филм сеҳрли равишда вақтлар аро саёҳат қилган икки ўрта аср соддадил инсонлари ҳақида ҳикоя қилади.
                                     
Вақтлар аро саёҳат - уйдирма эмас, яъни буни квант механикаси ёрдамида амалга ошириш мумкин. Бу ҳодиса нисбийлик назариясига асосланган. Aгарда биз вакуумда тахминан 300000 км / с бўлган ёруғлик тезлигидан ошиб кетадиган тезликка эришсак, шунда келажакка ҳам, ўтмишга ҳам вақтлар аро саёҳат қилишимиз мумкин. 

- Нимадан бошлаймиз? 
- Aлбатта, квант нима эканлигидан!

Квант (лотинча: quantum - "қанча") - физик тушунча бўлиб, бирор катталикнинг бўлинмас миқдорини билдиради. Бирор физик катталикнинг квантланиши деганда, ушбу катталик бир қатор аниқ ва дискрет (дискрет-узлукли, алоҳида қисмлардан ташкил топган жараён) қийматларни қабул қилиши тушунилади. Шундай қилиб, атомдаги электроннинг энергияси квантланади, ёруғлик "миқдорларга" ажралган ҳолда тарқалади, яъни квантларга тақсимланади. 

Квант механикаси - физиканинг бир бўлими бўлиб, у бизнинг табиий оламимиз билан боғлиқ бўлган ҳамма нарсани, шу жумладан фазо, вақт ва материяни ўрганади. Квант физикаси бизни ўраб турган ҳамма нарсани бошқаради.

ХХ -асрнинг бошларида квант механикасининг кашф қилиниши инсониятга қуйидаги бир қатор технологияларни яратиш имконини берди: лазерлар, заррачалар тезлатгичлари, МРТ, умуман яримўтказгичли электроника - транзисторлар ва ЛЕД (Нур чиқарувчи диод)дан тортиб компютерлар, мобил алоқа ва интернетгача.

Квант физикаси одамларнинг кундалик ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборди. Рақамли технологиялар даври бу фан ютуқларига асосланганлиги ҳақда жуда камдан кам одам ўйлашган. Кейинги беш-ўн йиллар ичида квант технологияларининг янада ривожланиши, яқин вақтгача фақат илмий фантастика журналлари саҳифаларида тасвирланган қурилмаларнинг яратилишига олиб келиши мумкин.