Зимбабве экологиясини яхшилашда ядро технологияларининг аҳамияти

31 - август 2021 / 11:39 529
Кўпинча Зимбабве аҳолиси қишлоқ хўжалиги ерларининг эрозияси, ўрмон майдонининг қисқариши ва қурғоқчилик муаммоларига дуч келади. ХАЭА илм-фан ва ядро технологиялари ютуқларидан фойдаланган ҳолда ушбу муаммоларни бартараф этиш таклифини киритди.

Олимлар томонидан ишлаб чиқилган усуллар Зимбабве қишлоқларининг иқлим ўзгаришига мослашишига ёрдам беради. Ҳосилни оширишда эса томчилаб суғоришдан фойдаланишади. Натижада қишлоқ хўжалиги экинлари аввалгидан кўра икки баробар кам сув талаб этади ва ҳосил ортади.

Зимбабведаги ҳосилдорликни оширишнинг яна бир усули ўсимликларнинг навини яхшилашдир. Усулдан кўзланган мақсад: ўсимликнинг ижобий белгисини тезда аниқлаш ва унинг бу ҳусусиятини бошқа навларга киритиш.

Демак, изотоп гидрология усули ҳам бу мамлакатда ҳозиргача кенг қўлланилаётган бўлиб, ушбу усул радиоактив изотопларни тадқиқ қилиш йўли билан сув заҳираларининг миқдори, сифати ва қайта тикланиш хоссаларини аниқлайди (изотоплар — кимёвий хоссалари бир ҳил, протон ва нейтронларнинг миқдори турлича бўлган элементлардир). У, айниқса, иқлим ўзгаришида сув ресурсларини бошқариш учун муҳимдир.

Шундай қилиб, илм-фан ва ядро технологиялари ёрдамида атроф-муҳит муаммоларини ҳал қилишда ёрдам берадиган воситалар ишлаб чиқарилади.

Батафсил маълумотларни ушбу мавзуда ХАЭА тайёрлаган видеода томоша қилишингиз мумкин: https://www.youtube.com/watch?v=4PAn_f4A86U