Ядро ёнилғиси

23 - апрель 2021 / 19:41 193

Ядро ёнилғиси - бу бўлинувчи нуклидларни ўзида мужассам этган ва ядро реакторларида бошқариладиган занжир реакциясини ҳосил киладиган модда. Ҳозирги кунда, аксарият реакторлар иссиқ нейтронлар ёрдамида ишлайди. Барчага маълумки, табиий ураннинг атиги 0,7% ини секин нейтронлар билан бўлинувчи U - 235 изотопи ташкил этади ва натижада иссиқлик ажратади. Шунинг учун, уран бойитилади, босилади (прессланади), таблеткага айлантириш учун пиширилади, қўшимча компонентлар қўшилади ва иссиқлик ажратувчи элемент ҳосил бўлганидан сўнг, иссиқлик ажратувчи тўплам йиғилади. 

Қуйида келтирилган расм ёрдамида батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин.