Табиий ядро реактори
1972 йили Африкада жойлашган (Окло, Габон) уран кони рудаларининг таркиби ўрганилганда тадқиқотчилар ғаройиб ҳодисага дуч келишди. Ураннинг табиий изотопи бўлмиш уран-235 нинг миқдорининг меъёрдан оғиши кузатилган, яъни U-235 нинг концентрацияси стандарт ҳолатдан 0,31% га кам бўлган. Ушбу тадқиқот натижаларини турли хил йўллар билан асослашга уринишди: табиий моддадан - U-235 ўғирлаш эҳтимоли, ёки гўёки бу топилма ўзга сайёраликлардан қолган мерос деган қарашлар ҳам бўлди.
.png)
Бироқ кўпгина баҳс-мунозаралардан сўнг, олимлар аниқ бир хулосага келишди: U-235 концентрациясининг пасайиши фақатгина ядровий реакциялар натижасида амалга ошади. Окло кони 2 млрд йил олдин пайдо бўлган, бу реактор ягона бўлмаган деган эҳтимоллар ҳам мавжуд.

Шунингдек, Ерда жонзотларнинг яшаши ва уларнинг тарқалишига радиоактивликнинг ўзига хос таъсири бўлган, - деган гипотезалар ҳам мавжуд. ХХ асрнинг ўрталарида ядро реакторининг яратилиши инсонлар учун оламшумул янгилик бўлди, аммо маълум бўлишича бу ихтиро табиат учун янгилик эмас экан. Инсон илмий-техник фикр ва мулоҳазаларнинг бирлаштириб, нойоб қурилма – ядро реакторини яратгани, аслида бир неча миллион йиллар аввал табиат яратган конструкцияни такрорлаган бўлиб чиқди.
