Эйфел минорасининг баландлигини биласизми?

19 - январь 2021 / 15:30 138
Физика дарсликларидан маълумки, қаттиқ жисмлар совуқдан қисқаради, иссиқдан эса кенгаяди.
Эйфел минораси металлдан қурилганлиги барчангизга маълум. Парижда об-ҳаво ўзгарувчан: қишда ҳарорат -10 даражагача пасайиши, ёзда еса, +40 даражагача кўтарилиши кузатилади. Шунинг учун, Эйфел минорасининг баландлиги 15 см атрофида ўзгариб туради, агар сиздан Эйфел минорасининг баландлигини сўрашса, жавоб беришдан олдин, аниқлик киритинг:
- Йилнинг айнан қайси мавсумидаги баландлик тўғрисида маълумот керак?