Қаерда ва қачон биринчи совутиш минораси пайдо бўлган?

Қаерда ва қачон биринчи совутиш минораси пайдо бўлган?

19 - январь 2021 / 15:24 769
Қаерда ва қачон биринчи совутиш минораси пайдо бўлган?
Бугунги кунда биз билган совутиш минораси 1918 йил Голландиянинг Херлен шаҳрида қурилган. Машинасозлик муҳандиси- профессор, ҳамда ўша даврда Голландиядаги конлар директори Фредерик Ван Итерсон биринчи гиперболоидал совутиш минорасининг яратувчиси ҳисобланади. Aйнан шу инсон, технологик ва самарали ихтирони дунёнинг турли мамлакатларида тарқалишига сабабчи бўлди. 
Бундан олдин совутиш миноралари доимий шаклга ега бўлмаган. Улар шар ёки тўртбурчак шаклида ҳам бўлган. Aйтиш жоизки, совутиш миноралари нафақат алоҳида, балки биноларнинг томларида ҳам қурилган. Шаклидан ва жойлашишидан қатъий назар, ишлаш тамойили буғланишга асосланган.
Яна бир қизиқарли маълумот сифатида: 2010 йилда Жанубий Aфрикада бўлиб ўтган футбол бўйича уюштирилган Жаҳон чемпионатига совутиш миноралари қандай бўялганлигини намойиш этамиз.