Ўқув-услубий бўлим
17 сентябрь
2021
Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари
Ушбу лавозимга қўйиладиган талаблар:

  • Олий таълим соҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий актлар, олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартлари, таълим тизимини бошқариш услублари, ўқув режаларни тузиш тартиби, анъанавий ва масофавий таълим технологияларидан фойдаланиш услублари, услубий, илмий ва илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш технологияси, педагог ходимларнинг иш фаолиятини бошқаришда ўзига хос ёндашув, таълим муассасаларининг молиявий-хўжалик фаолияти бошқара олиш қобилияти;

  • рус тилини мукаммал билиш (инглиз тилини билиши қўллаб-қувватланади);

  • илмий даража ва илмий унвонга эга бўлиш;

  • Энергетика ва энергия тизими, иссиқлик техникаси, электротехника ва физикада фойдаланиладиган қурилма ва мосламалар, шунингдек, технологик жараёнларни тушуниш.

Фуқаролиги:

Иш тажрибаси:

Олий таълим соҳасида камида 5 йил ишлаган бўлиши лозим

Кўникмалари:

  • филиалда ўқув ишларини мувофиқлаштириш;

  • ўқув жараёнини ташкил этиш масалалари бўйича ўқитувчилар, ўқув-услубий бўлим мутахассислари, филиалнинг бошқа ходимлари билан ўзаро алоқада бўлиш;

  • асосий ва ишчи ўқув режаларини ишлаб чиқиш, таълим жараёнида вужудга келадиган барча саволлар юзасидан ўқув жадваллари, жорий қилинган мутахассислликлар ва йўналишлар жадвалини тузиш, шу билан бирга уларнинг ижросини назорат қилиш.

  • ўқитувчилар томонидан ўқув ҳужжатларини тайёрлигини назорат қилиш;

  • деканат, кафедра ва ўқитувчилар фаолиятини ўқув ва ўқув-услубий ишларни ташкил этишни назорат қилиш;

  • ўқув машғулотлари, сессиялар, давлат якуний аттестацияси, академик қарздорликни топшириш жадвалларини ташкиллаштириш, уларнинг белгиланган талабларга мувофиқ бажарилишини назорат қилиш;

  • филиалда ишлайдиган профессор-ўқитувчилар юкламарини ҳисоблаш ва филиал ўқитувчиларининг ўқув юкламаларининг бажарилишини назорат қилиш;

  • талабаларнинг ўзлаштириш жараёнини назорат қилишнинг барча шаклларини амалга ошириш;

  • талабалар давомати назоратини ташкиллаштириш;

  • давлат аттестация комиссияси фаолиятини ташкил этиш;

  • ўқув ва ишлаб чиқариш амалиёти ўтказилишини ташкиллаштириш ва назорат қилиш;

  • филиалнинг ўқув ва ўқув-услубий фаолиятига бўйича ҳисоботлар тайёрлаш;

  • стипендия комиссияси фаолиятини ташкил этиш;

  • иш дастурларини ўз вақтида тасдиқлаш, шунингдек, барча мутахассисликлар бўйича иш дастурларининг тўлиқ мажмуини шакллантириш, уларни ўз вақтида тасдиқлаш ва назоратини амалга ошириш;
  • директор ва ижрочи директорнинг иш юзасидан топшириқларини бажариш.


Вазифалари:
Шартлар:
Манзил:

Алоқа: