Халқаро ҳамкорлик ва инвестицияларни жалб қилиш бошқармаси
28 - декабрь 2020 / 00:00
625
атом энергетикаси соҳасида ҳалқаро ҳамкорликни амалга ошириш ва хооижий инвестицияларни жалб қилиш.
Бошқарманинг асосий вазифалари:
- Атом энергиясининг глобал хавфсизлиги манфаатларида халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни таъминлаш:
- Қўшни давлатлар билан ўзаро муносабатларни таъминлаш миллий атом энергияси дастури манфаатларини илгари суриш;
- Агентлик томонидан халқаро шартномалар доирасида Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш;
- Атом энергиясини ривожлантириш лойиҳаларига хориий инвестицияларни жалб қилиш.
Белгиланган вазифаларга мувофиқ, иора мустақил равишда ёки қуйидаги ташкилотларнинг иштирокида қуйидаги функцияларни бажаради:
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва хорижий давлатлар элчихонлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
- Атом энергияси бўйича халқаро агентлик ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;
- Агентликнинг атом дастурини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро дастурларда АХЭА йўналиши бўйича ва бошқа халқаро ташкилотлар орқали иштирок этиши бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
- Икки ёқлама технологияларни тарқатмаслик борасидаги алқаро шартномаларни бажариш бўйича фаолият;
- Атом комиссиясининш жорий фаолиятида иштирокини таъминлаш;
- Ўзбекистон Республикасининг атом энергиясини ривожлантириш лойиҳаларига хорижий инвстицияларини жалб қилиш бўйича тадбирлар;
- Манфаатдор бўлинмаларбилан биргаликда атом энергетикасини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларини портфелини бошқариш;
- Хорижий ва давлатлараро молия институтлари,ривожланиш банклари, инвестиция фондлари билан ўзаро алоқалар ва ҳ.к;
- Идора фаолиятини режалаштириш, мавжудларини мувофиқлаштириш бошқарув ва истиқболли режалар билан ишлаш, мониторинг ўтказиш;
- Тезкор, статистик ҳисобни юритиш, ўз вақтида бошқарма фаолиятининг кўрсаткичларининг таққосланишини таъминлаш.