Атом энергетикаси ва ядро технологиялари бошқармаси
Бошқарманинг мақсад ва вазифалари:
Бошқарманинг асосий мақсади – хавфсиз, ишончли, иқтисодий жиҳатдан самарадор ва экологик тоза электр қуввати манбаи ҳисобланган атом энергетикасини ҳамда миллий ядро инфратизимини истиқболли ривожланишини таъминлаш.
Бошқарманинг асосий вазифалари:
-
Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожланишини стратегик жиҳатдан режалаштириш;
-
Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида ҳамда Атом Энергияси Халқаро Агентлиги (“АЭХА”) меъёрий ҳужжатларига мувофиқ қуйи ташкилот бўлмиш “Атом электр станциясини қурилиши бўйича Дирекция”нинг фаолиятини назорат қилиш ва раҳбарликни амалга ошириш;
-
биринчи қуриладиган ва келажакдаги атом электр станцияларининг “Ядровий негизи” учун референт технологиялар, қурилмалар ва тизимли жиҳозларни талаб даражасидаги танловини таъминлаш;
-
атом электростанциясининг энергоблокларини барпо этиш жараёнида ядровий ва радиациявий хавфсизлик меъёрлари ва қоидаларига амал қилинишини таъминлаш;
-
амалдаги ядро-энергетик дастурнинг барча босқичларида миллий ядро инфратизимини “МАГАТЭ” меъёрларига мувофиқ ҳолда талаб даражасида ривожланишини таъминлаш.
Бошқарма функциялари
Бошқарма унга юклатилган вазифаларга мутаносиб холда мустақил равишда ва (ёки) маслаҳатчи (эксперт)ларни жалб қилган ҳолда қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантиришни стратегик режалаштириш ва ташкилий жиҳатдан кузатиш борасида:
-
атом энергетикасини ривожлантириш соҳасида давлат ва тармоқ дастурларини ишлаб чиқади, уларнинг ижроси устидан мониторингни ва мавжуд хатарларни баҳолашни амалга оширади;
-
атом энергетикаси объектларига йўналтирилган инвестицияларни техник-иқтисодий жиҳатдан асослашни ташкил этади;
-
радиоактив чиқиндилар ва ишлатиб бўлинган ядровий ёқилғи билан муомала қилиш (кўмиб ташлашгача) вариантларини кўриб чиқилишини таъминлайди, шунингдек ушбу йўналишда ҳамда атом электростанциясини фойдаланишдан чиқариш бўйича узоқ муддатли комплекс дастурларни ишлаб чиқади.
-
Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва “МАГАТЭ” меъёрларига мувофиқ идоравий бўйсинувда бўлган фойдаланувчи ташкилот ҳисобланмиш “Атом электростанциясини қурилиши бўйича Дирекция”нинг фаолияти устидан унинг масъулиятига тегишли масалалар бўйича раҳбарликни амалга ошириш борасида:
-
атом электростанцияси ҳаёт фаолиятининг барча босқичларида ундан хавфсиз фойдаланиш чораларини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;
-
атроф-муҳит муҳофазаси масалаларини мувофиқлаштиради;
-
ходимлар малакасининг мутаносиблигини назорат қилади;
-
радиоактив чиқиндилар ва ишлатиб бўлинган ядровий ёқилғи билан муомала қилишда хавфсизликни таъминлаш масалаларини ташкил этади ва мувофиқлаштиради.
Биринчи қуриладиган ва келажакдаги атом электростанцияларининг “ядровий негизи” учун референт технологиялар, қурилмалар ва тизимли жиҳозларни талаб даражасидаги танловини таъминлаш борасида:
-
атом электростанцияларининг “ядровий негизи” учун референт технологиялар, қурилмалар ва тизимли жиҳозларнинг танлови бўйича асосланган хулоса ва таклифларни тайёрлайди;
-
атом электростанциясининг қурилмалари ва тизимли жиҳозларининг техник спецификацияларини референт танловга мутаносиблигини текширади, бош пудратчининг уларни янгисига ёки ўхшашига (аналогига) алмаштириш бўйича таклиф ва асосларини келишиб беради;
-
атом электр станцияси “ядровий негизи”нинг қурилмалари ва тизимли жиҳозлари учун ишлаб чиқилган спецификациялар ва техник топшириқларни келишиб беради, ушбу қурилма ва тизимли жиҳозларни корхона ичидаги синовларда, ишга туширишдан аввалги назоратда ва ишга қабул қилиб олишда иштирок этади;
-
атом электр станцияси “ядровий негизи”нинг қурилмалари ва тизимли жиҳозларини ишлаб чиқарувчини келишиб беради;
-
референт қурилмаларнинг янги модификацияларини қўллаш бўйича қарорлар ва асосларни ишлаб чиқади.
-
Атом электростанциясининг энергоблокларини барпо этиш жараёнида ядровий ва радиациявий хавфсизлик меъёрлари ва қоидаларига амал қилинишини таъминлаш борасида:
-
ядровий ва радиациявий хавфсизлик масалалари бўйича атом энергиясидан фойдаланишда хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган билан хамкорлик қилади;
-
атом энергиясидан фойдаланишда хавфсизликни асослаш бўйича хужжатларга техник талабларни ўрнатилишини таъминлайди;
-
идоравий бўйсинувда бўлган фойдаланувчи ташкилот томонидан амалга ошириладиган атроф-муҳитга радиациявий таъсирнинг таҳлилини долзарб бўлишини назорат қилиб боради;
-
етказиб берувчиларга қаратилган талаблар ва техник топшириқларга киритиладиган хавфсизликни таъминлаш талабларини шакллантиради;
-
авариявий шайлик бўйича хужжатларнинг ишлаб чиқилиши ва тадбирларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
-
радиоактив чиқиндилар ва ишлатиб бўлинган ядровий ёқилғи билан муомала қилиш бўйича хужжатларнинг ишлаб чиқилиши ва тадбирларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
-
идоравий бўйсинувдаги ташкилотларда дозиметрик назоратни ташкил этилишини назорат қилади;
-
идоравий бўйсинувдаги ташкилотларда радиоактив моддалар ва ядровий материаллар устидан ҳисоб-китобнинг юритилишини назорат қилади.
Амалдаги ядро-энергетик дастурнинг барча босқичларида миллий ядро инфратизимини “МАГАТЭ” меъёрларига мувофиқ ҳолда талаб даражасида ривожланишини таъминлаш борасида:
-
миллий ядро инфратизимининг таркибий қисмларини ривожлантириш бўйича таклифларни режалаштиради, ишлаб чиқади ва рахбариятга тақдим этади;
-
Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарув органлари билан уларнинг атом энергетикаси соҳасидаги ваколатларини ривожлантириш бўйича хамкорлик қилади;
-
ядро инфратизимини ривожланиш жараёнини мақсад қилинган даражада бўлишига айни вақтдаги мавжуд тўсиқларни бартараф этиш режаларини ишлаб чиқади, келишади ва бажарилишини назорат қилади
-
ядро инфратизимини ривожлантириш соҳасидаги хизматлар ва ижрочиларга нисбатан талабларни шакллантиради.