Ўзбекистон Республикаси атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги бош директори

Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги бош директори
Мирзамаҳмудов Жўрабек Турсунпулатович 

Маълумоти 
Олий 

 Хантсвил шаҳридаги (АҚШ)  Алабам Университетни кимё йўналиши бўйича, магистратура босқичини эса Тошкент шаҳар кимё-технологиялар иннститутининг нефть ва газни кайта ишлаш ва унинг кимё технологилари йўналиши бўйича тугатган.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ 

1997-1999 йй. - Тошкент кимё-технологиялари институти талабаси

1999-2001 йй. - «Умид» фонди йўлланмаси бўйича АҚШ Алабама штати Университети талабаси

2002-2003 йй. - Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи муҳандиси

2003-2006 йй. - «Ўзлитинефтгаз» ОАЖ нефт ва газни қайта ишлаш технологик-комплекси бўлимида муҳандис, нефт ва газни қайта ишлаш ва транпортни газга тайёрлаш бўлими илмий-техник комплекси мухандиси, кичик илмий ходим, ТЭО ва истиқболли проектлаш бўлими
1-тоифали мухандис, етакачи мухандис.

2006-2012 йй. - “Ўзбекнефтегаз” Миллий холдинг компанияси Ташқи иқтисодий алоқалар ва инвестицияларни жалб қилиш бошқармаси бош мутахассиси, бошқарма бошлиғи ўринбосари , инвестициялар дастури ва ресурсларни прогнозлаштириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари-“Нефтегазинвест” ШК директори.

2012-2014 йй. - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги  иқтисодиётни модернизациялаш, саноат ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш масалалари бўйича вазир ўринбосари

2014-2017 йй  - “Ўзкимёсаноат” ДАК бошқаруви раисининг ўринбосари, истиқболли ривожланиш ва инвестициялар бўйича бошқарув раисининг ўринбосари

2017-2018 йй. – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати  Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефт-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот таҳлил департаменти мудири

2018-2019 йй. - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги атом энергетикаси ривожлантириш агентлиги Бош директори

2019 й.  -  2020 й - Ўзбекистон Республикаси энеретика вазирининг биринчи ўринбосари – “Ўзатом” агентлиги

 бош директори

06.11.2020 й.-ҳ.в- "Ўзатом" агентлиги бош директор вазифасини бажарувчиси 

30.01.2020 й. – ҳ.в. – “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси


"Ўзатом" агентлиги бош директори зиммасига юклатилган вазифалар

- Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси ва қонунлари, шунингдек бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужатлар талабларига риоя қилиш;

-"Ўзатом" агентлиги фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг актлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан "Ўзатом" агентлигига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажарилишини ташкил этиш;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарлар топшириқларини бажариш;

-Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларини бажариш;

-Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ҳамда фармойишларини ижросини ташкиллаштириш ва назорат қилишнинг самарали тизимини яратиш, "Ўзатом" агентлиги фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий тадбирларни амалга ошириш;

-кадрларни танлаш ва "Ўзатом" агентлигида иш билан таъминлаш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитларни яратиш, "Ўзатом" агентлигининг кадрлар заҳирасини шакллантиш;

- "Ўзатом" агентлиги фаолиятида ишни ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этилишини таъминлаш;

-Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонуни талабларига мувофиқ "Ўзатом" агентлиги тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, шуниндек тизимда коррупцияга йўл қўйиш учун қулай бўлган шароитларни аниқлаш ва сабабларини таҳлил қилиш, бунга шароит яратувчи барча сабабларни йўқ қилиш, ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уни амалга.

-"Ўзатом" агентлиги ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқларни қабул қилиш ва кўрсатмалар бериш;

-Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида", "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ "Ўзатом" агентлигининг қонунчилик фаолиятини ташкил этиш.