Ўқишга кириш учун аризаларни қабул қилиш давом этмоқда

18 - февраль 2021 / 15:00 105
Ҳурматли абитуриентлар!

Шуни маълум қиламизки, https://education-in-russia.com/ веб-саҳифасида Россия олий таълим муассасаларига, жумладан “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университетига ўқишга кириш учун аризаларни қабул қилиш давом этмоқда.

                                                   

Ажратилган квотага мувофиқ бу йил ММФИ МТЯУнинг магистратурасига 5 та жой ажратилган. ММФИ МТЯУ магистратурасига ўқишга кирган абитуриентлар грант асосида таълим олиш ва ўқиш даврида уларни моддий қўллаб-қувватлашни (авиачипталар, тиббий суғурта, блок типидаги ётоқхонада яшаш ҳаражатларини қоплаш ҳамда ҳар ойлик моддий қўллаб қувватлаш маблағлари билан таъминлаш) ва Ўзбекистон Республикасининг атом тармоғида камида беш йил иш билан таъминланишини назарда тутувчи “Ўзатом” агентлиги билан шартнома имзолаш имкониятини қўлга киритадилар.

ММФИ МТЯУ атом соҳаси ва иқтисодиётнинг бошқа юқори технологик соҳалари учун мутахассисларни тайёрлайди. Шунингдек, ММФИ МТЯУ дастурчилар ва ахборот хавфсизлиги мутахассисларини тайёрлаш бўйича етакчилик қилади. Университет бир қатор юқори технологик қурилмаларга, жумладан тадқиқот ядро реакторига эга. ММФИ МТЯУ QS World University Ranking халқаро рейтингида 329-ўринни, Россиянинг Топ-100 ОТМлари рейтингида 3-ўринни эгаллайди.

"Ўзатом" агентлиги ахборот хизмати.